16:30 / 26.08.2024
65

Мия, юрак, жигар ва қалқонсимон без яхши ишлаши учун нималар истеъмол қилиш керак?

Мия, юрак, жигар ва қалқонсимон без яхши ишлаши учун нималар истеъмол қилиш керак?
Саломатлик тўғри танланган турмуш тарзи ва фойдали таомдан бошланади. Диетолог Анна Брикс нафақат вируслардан ҳимоя қиладиган, балки саломатликни тиклашга ёрдам берадиган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди. Қуйида қалқонсимон безни ҳимоя қиладиган, бош миядан оғир металларни олиб ташлашга кўмак берадиган ҳамда бошқа ҳаётий муҳим органлар фаолиятини яхшилашга хизмат қиладиган маҳсулотларни кўриб чиқамиз.

Фото: Wday
Қалқонсимон безни вирусдан ҳимоя қилиш

Қалқонсимон без кичик бўлса-да, аммо жуда муҳим органдир. Организмнинг кўплаб муҳим тизимларининг саломатлиги унинг ишлашига боғлиқ. Қалқонсимон без метаболизмни тартибга солувчи, тана ҳароратини мўтадил ҳароратда сақловчи, юрак уриш тезлигини бошқарувчи ҳамда энг муҳими — гормонлар ишлаб чиқарувчи органдир. Гипотериоз, гипертериоз ва аутоиммун тиреоидит каби турли қалқонсимон без касалликлари Эпштейн-Барр вируси билан боғлиқ. Қалқонсимон безни ҳимоя қилиш учун вирусга қарши курашувчи маҳсулотларни кўпайтириш лозим.

Нималар ёрдам беради?

Карамдошлар оиласига кирувчи сабзавотлар: оқ ва қизил карам, Брюссел карами, брокколи гулкарамни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Банан, картошка, батат ва саримсоқ кабилар эса иммунитетни мустаҳкамлайди ва вируслар таъсирини камайтиради.

Фото: Wday
Бош мияни оғир металлардан тозалаш

Бош мия марказий нерв системасининг энг юқори соҳасидир. Унинг тўғри ишлаши миядаги нейронларининг ҳолатига боғлиқ. Симоб, алюминий ва қўрғошин каби оғир металлар мияда тўпланиб, электр импулсларининг узатилишига халақит беради, бу эса депрессия, деменция ва Паркинсон каби касалликларга олиб келиши мумкин.

Кимёвий моддалар ва оғир металлар мияга турли манбалардан, масалан, ифлосланган сув, ҳаво, озиқ-овқат, дори-дармонлар ва косметика воситалари орқали кириши мумкин. Мияни бу металлар ва кимёвий моддалардан тозалаш муҳимдир.

Нималар ёрдам беради?

Ёввойи бута меваси (черника), спирулина, қизил олма, кашнич, селдерей шарбати танадаги оғир металларни олиб ташлаш ва мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Фото: Wday
Жигарга келадиган юкни енгиллаштириш

Жигар танамизнинг асосий филтридир. Аммо организм ёғлар, токсинлар ва кимёвий моддаларни меъёрдан ортиқ қабул қилганда жигар ўз функцияларини бажариши мураккаблашади. Бу эса хавфли касалликларнинг ривожланишига олиб келади. Жумладан, тери тошмаси, сурункали шамоллаш ва ҳатто репродуктив тизим билан боғлиқ муаммолар жигар саломатлиги билан боғлиқ.

Нималар ёрдам беради?

Қизил олма, банан, ёввойи черника, лимон суви ва янги сиқилган селдерей ёки бодринг шарбати жигарни намлайди ва озуқа моддалари билан таъминлайди.

Юрак фаолиятини яхшилаш ва уни ҳимоя қилиш

Фото: Shutterstock
Юрак бутун организмнинг мотори бўлиб, унинг саломатлиги бевосита қоннинг сифатига боғлиқ. Қон қуюқлашиши, ёғлар, кимёвий моддалар билан тўйиниши юрак хуружи ва қон томирлари касалликлари хавфини оширади. Юрак яхши ишлаши учун етарли миқдорда сув ичиш ва ёғли таомлар истеъмолини чеклаш муҳимдир.

Нима ёрдамлар беради?

Картошка, банан, араб хурмоси, кўкатлар қон томирларини мустаҳкамлайди, тўқималар эластиклигини сақлайди ва қон айланиш тизимини яхшилайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Мия, юрак, жигар ва қалқонсимон без яхши ишлаши учун нималар истеъмол қилиш керак?