12:51 / 30.08.2024
41

Вейп ва электрон сигареталар янги касалликка сабаб бўлмоқда

Вейп ва электрон сигареталар янги касалликка сабаб бўлмоқда
Фото: “РИА Новости”
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вейплар ва электрон сигареталар келтириб чиқарадиган янги касаллик ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Вейп ва “электрон сигарета”ларнинг истеъмоли EVАЛИ номли янги касалликни келтириб чиқарди. Бу ном элеcтрониc-cигаретте оф ваипинг продуcт усе ассоcиатед лунг инжурй иборасининг қисқартмаси ҳисобланади.

EVАЛИ - электрон сигареталар истеъмолидан келиб чиқадиган ўткир ўпка шикастланиши. Коронавирус пандемияси бошланиши билан, касаллик белгиларининг ўхшашлиги туфайли, бу касалликни ўрганиш секинлашди ва унинг аниқланиши ўсишдан тўхтади. Бироқ, бу ҳолат вейп истеъмолчилари учун унинг хавфлилигини камайтирмайди”, дейилади Россия ССВ хабарида.

Касаллик белгилари кўп жиҳатдан коронавирус инфекциясига ўхшайди — тана ҳарорати ошади, умумий ҳолсизлик ва дармонсизлик, йўтал ва ҳансираш, ўпкада патологик ўзгаришлар содир бўлади.

Коронавирусдан фарқли ўлароқ, EVАЛИ касаллигининг дастлабки белгиларидан бири инсоннинг овқат ҳазм қилиш тизимидаги бузилишлар ҳисобланади. Бундан ташқари, касалликка ташхис қўйиш қийин, чунки ҳозирча уни аниқ ташхислаш ёки инкор этишга ёрдам берадиган тадқиқотлар мавжуд эмас.

Айни пайтда EVАЛИ касаллигини даволашнинг махсус протоколи ишлаб чиқилмаган. Оғир ҳолатларда беморлар реанимация бўлимларига ётқизилади ва сунъий ўпка вентиляциясига муҳтож бўлади.

Шифокорлар электрон сигареталар ва вейплардан иложи борича тезроқ воз кечишга чақирмоқда. Бу хавфли патологиядан сақланишнинг ягона йўли ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Вейп ва электрон сигареталар янги касалликка сабаб бўлмоқда