Ҳалқум, бўғиз ёки трахея шиллиқ қаватида яллиғланиш ва шиш — томоқда оғриқ пайдо бўлишининг асосий сабабчисидир. Кўпинча томоқ оғриғини вирусли инфекциялар келтириб чиқаради, аммо бунга бошқа сабаблар ҳам мавжуд бўлиши мумкин, жумладан:
- бактериялар;
- аллергия;
- овоз аппарати мушакларининг ҳаддан ташқари зўриқиши;
- қуруқ ҳаво;
- заҳарли моддаларни ҳидлаш;
- гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги ва бошқалар.
Шунинг учун, томоқ оғриғини баъзан фақатгина шифокор енгиллаштириши мумкин.
Томоқ оғриғи қандай тус олганда шифокорга мурожаат қилиш керак?
Одатда томоқ оғриғи бир неча кун ичида ўз-ўзидан ўтиб кетади, лекин баъзи ҳолларда шифокор кўриги талаб этилади.
Қачон тез ёрдамни чақириш керак?
Қуйидаги белгилар кузатилганда тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг:
- ютиш ёки нафас олишда қийинчиликлар бўлса;
- сўлак безлари меъёридан ортиқ ишласа (бу юта олмаслик касаллигининг белгиси бўлиши мумкин);
- нафас олишда ҳуштакка ўхшаш овоз ва шовқин кузатилса;
- оғриқ жуда кучли бўлса ҳолат вақт ўтгани сайин ёмонлашса.
Қачон шифокор кўригига ёзилиш керак?
Қуйидаги белгилар кузатилганда умумий шифокор ёки оториноларинголог билан маслаҳатлашинг:
- томоқ оғриғи жуда кучли бўлса ва бир ҳафтадан ортиқ вақт ичида енгиллашмаса;
- овознинг бўғилиши икки ҳафтадан ортиқ давом этса;
- бемор ютишда қийналса;
- нафас олиш мураккаблашса;
- оғизни очганда оғриқ пайдо бўлса;
- бўйин ёки юзда шиш пайдо бўлса;
- қулоқ ҳам оғриса;
- қон йўталса;
- терида тошмалар пайдо бўлса;
- тана ҳарорати 38,3° C дан ошса.
Томоқ оғриғи нонушта вақтидаги илиқ ичимлик, масалан, чойдан кейин ҳам юмшамаса, фарзандингизни педиатрга олиб боришингиз мумкин.
Фото: Everyday Health
Томоқ оғриғини уй шароитида енгиллаштириш
Агар юқорида санаб ўтилган қўшимча аломатлар бўлмаса, томоқ оғриғини уйда даволаш мумкин. бунинг учун:
Кўпроқ илиқ суюқлик ичинг
Чой, компот, сут — бу ичимликлар шиллиқ пардаларни намлайди томоқдаги оғриқни енгиллаштиради. Агар йўтал ҳам безовта қилса, чойга асал қўшишингиз мумкин. аммо асални бир ёшгача бўлган болаларга бермаслик кераклигини ёдда тутинг.
Бир оз музқаймоқ истеъмол қилинг
Кўпчилик музқаймоқ томоқ оғриғини келтириб чиқаради, деб ўйлайди. Аслида эса совуқлик яллиғланишни камайтиради.
Томоқни чайинг
Бир стакан илиқ сувга ярим чой қошиқ оддий ош тузи ёки истеъмол содасини қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Эритма билан томоқни чайинг. Тузли сув томоқдаги шиш ва оғриқни камайтиришга ёрдам беради. Сода томоқни тинчлантиради балғамни эритади.
Рецептсиз антигистамин препаратларини қабул қилинг
Антигистаминлар қон томирларининг кенгайишига йўл қўймайди ва шу билан шиш ва яллиғланишни камайтиради.
Ҳаво намлагичдан фойдаланинг
Қуруқ ҳаво шиллиқ қаватлардан сувни тортиб олади ва оғриқни оширади. Намлик эса томоқнинг қуриб кетишига йўл қўймайди. Агар сизда ҳаво намлагич аппарати бўлмаса, сиз иссиқ радиаторга нам сочиқни қўйишингиз ёки ҳавони намлашнинг бошқа усулларини синаб кўришингиз мумкин.
Зарарли тутун ва ҳидлардан узоқроқ бўлинг
Сигарет тутуни, тозаловчи воситалар ҳиси ёки бошқа кимёвий моддалар (бўёқ, лак, бензин) томоқни безовта қилади.
Етарлича дам олинг
Тана инфекцияга қарши курашиш учун кўпроқ кучга муҳтож, шунинг учун касалликнинг дастлабки белгиларида дам олишга ҳаракат қилинг.
Томоқ оғриғини бартараф этишда йўл қўйиладиган хатоликлар
Фото: Shutterstock
Иссиқ ингаляциялар
Иссиқ ҳаво билан ингаляция қилиш қон оқимини оширади, шунинг учун томоқдаги шиш кучайди
Эфир мойларидан нафас олиш
Эфир мойлари ўткир аллергик реакцияга ва ҳатто анафилактик шокка олиб келиши мумкин.
Жуда иссиқ сув ичиш
Иссиқ суюқликлар қон оқимини оширади, шиллиқ пардани куйдиради.
Антибиотикларни ичиш
Аксарият ҳолларда томоқ оғриғи ўткир респиратор вирусли инфекциялар туфайли юзага келади ва антибиотиклар вирусларга таъсир қилмайди. Шунинг учун антибиотикларни шифокор рецептисиз ичмаслик керак.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди