Фото: “Воиcемаг.ру”
Бурун-ҳалқум қисмида жойлашган безларнинг катталашуви аденоид дейилади ва бурун оқиши, битиши, тунда доимий хуррак отиш, эшитиш қобилиятининг сусайиши каби белгилар билан тавсифланади. Ушбу касаллик соғлиқ ва кундалик ҳаёт сифатига жиддий таъсир кўрсатади. Аденоидлар нимаси билан хавфли ва унинг даволаш чоралари қандай? Қуйида ана шу саволларга жавоб топамиз.
Аденоидлар бурун-ҳалқум тўқималарининг ҳамда бодомсимон безнинг патологик кенгайишидир. Статистик маълумотларга кўра, ушбу касаллик кўпинча 3-7 ёшли болаларда учрайди. Аммо аденоидлар катта ёшли инсонларда ҳам учраши, жарроҳлик аралашувни талаб қилиши мумкин.
Аденоидларнинг белгилари
Яллиғланиш жараёнлари туфайли аденоидлар кенгаяди, бу эса ўз навбатида бурун орқали нафас олиш йўлини тўсиб қўяди. Натижада қатор муаммолар юзага келади:
Доимий бурун битиши. Айниқса уйқу вақтида нафас олиш қийинлашади ва бемор оғиздан нафас олади;
Хуррак отиш. Уйқу пайтида нафас йўлларининг ёпилиши туфайли бемор хуррак отади ва ҳатто бир неча бор нафас олишдан тўхтаб қолади;
Инфекцияларга тез-тез чалиниш. Катталашган аденоидлар шамоллашлар, қулоқ инфекциялари ва синуситнинг узоқ вақт давом этишига сабаб бўлади;
Овоздаги ўзгаришлар. Нотўғри нафас олиш туфайли нутқда бузилишлар пайдо бўлади (ҳарфлар нотўғри талаффуз қилинади) ва овоз ўзгаради;
Ютиниш билан боғлиқ муаммолар. Кенгайган лимфа тўқималари эркин ютинишга тўсқинлик қилади ва овқатланиш жараёнини мураккаблаштиради;
Уйқунинг етишмаслиги ва кучли чарчоқ. Уйқу пайтида нафас қисилиши ва нафас олишдан вақтинчалик тўхтаб қолиш ҳолатлари юзага келади. Бу эса уйқу сифатини бузади ҳамда кун давомида чарчоқнинг кучайишига олиб келади.
Аденоидлар нима сабабдан яллиғланади?
Фото: “Воиcемаг.ру”
Аденоидлар организмда муҳим вазифани бажаради, жумладан, улар оғиз бўшлиғини турли бактериялар, вируслар ва бошқа патоген организмлардан ҳимоя қилади. Уларнинг ёрдамида иммунитет ҳосил бўлади.
Аденоид яллиғланишининг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
- заифлашган иммунитет;
- тез-тез шамоллаш;
- эндокрин тизимнинг бузилиши ҳамда буйрак усти безлари етишмовчилиги;
- бирор дори-дармонга ёки озиқ-овқатга аллергик реакция;
- гиповитаминоз;
- ирсий мойиллик.
Аденоидлар нимаси билан хавфли?
Ўз вақтида даволаш чоралари кўрилмаса, аденоидлар туфайли юз шакли, тишлам (прикус), қон таркиби ўзгариши, умуртқа поғонаси қийшайиши, нутқ бузилиши, буйраклар иши издан чиқиши, ҳатто сийдик тутолмаслик ҳолатлари келиб чиқиши мумкин.шу сабабли ҳам аденоидлар иммун тизимининг ўзига нуқтаси ҳисобланади.
Ушбу патологиянинг энг муҳим ва хавфли оқибатлари орасида қуйидаги ҳолатлар ҳам мавжуд:
Юз деформацияси. Болаларда касалликлар узоқ давом этганда юз скелетининг ривожланишида бесўнақай бузилишларга олиб келади. Доимо осилиб турадиган пастки жағ тор ва чўзинчоқ бўлиб қолади, юқори жағда эса қаттиқ танглай нотўғри ривожланади. У баланд ва тор бўлиб шаклланади, тишларинг нотўғри жойлашиши туфайли прикус бузилади.
Кислород танқислиги. Бурундан нафас олиш йўли тўсиб қўйилганлиги ва оғиз орқали танага керакли миқдорда кислород етиб бормаслиги беморда кислород етишмаслиги кузатилади. Натижада бош мия ва муҳим органлар ҳужайралари фаолияти салбийлашади, чарчоқ ва бефарқлик пайдо бўлади.
Нафас олиш муаммолари хавфи. Доимий сурункали яллиғланиш ЛОР аъзоларига катта зарар етказади, натижада ларингит, фарингит ва бошқа касалликлар келиб чиқади.
Эшитиш қобилиятининг бузилиши. Бодомсимон без катталашганда, у эшитиш найчасини сиқиб чиқара бошлайди, бу эса ўрта қулоққа ҳаво олишда қийинчилик туғдиради. Бу эса эшитиш сезгиларига салбий таъсир кўрсатади.
Юқорида келтириб ўтилган аденоид касаллигининг белгиларининг барчаси жуда қўрқинчли бўлса-да, касаллик ўз вақтида даволанса, бемор тез орада тузалади. Аммо даволаниш мутахассис томонидан олиб борилиши ва доимий шифокор назорати остида бўлиши лозим. Шунингдек, аденоидни халқона усуллари билан тузатишга уринмаслик керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди