Бутун дунё бўйлаб юзлаб тиббиёт мутахассислари деменция, ақлий заифлик касалликларининг келиб чиқиши ва уларни аввалдан аниқлаш усулларини изламоқда. Яқинда Британия олимлари Альцгеймер ривожланишидан дарак берадиган яна бир белгини аниқлади ва уни эътибордан четда қолдириш мумкин эмаслигини огоҳлантирди.
Фото: The Voicemag
Деменция йиллар давомида яширин ва ташқи белгилар билан намоён бўлмайдиган касаллик бўлиб, кексалар орасида кенг тарқалган. Деменция туфайли когнитив фаоллик, билим ва кўникмаларнинг бир қисми йўқолади. Натижада секин-аста инсон хотирасида узилишлар пайдо бўлади, унинг хатти-ҳаракатлари ва фикрлашида жиддий муаммолар келиб чиқади.
Дунёнинг турли бурчагидан олимлар Альцгеймер касаллигини фаол равишда тадқиқ этишда давом этмоқда. Мутахассислар нафақат ақлий заифликни даволаш усулларини, балки миянинг ёшга боғлиқ бузилишларининг олдини олиш усулларини ҳам топишга ҳаракат қилмоқда.
Тиббиёт ходимлари ҳар бир инсон ўзи ва атрофидаги одамларга бефарқ бўлмасликни, жумладан кекса қўшнилар, қариндошларининг умумий аҳволидан хабардор бўлишни ва когнитив ўзгаришларга диққат қаратишга чақирмоқдалар. Чунки Альцгеймер белгиларини эрта аниқлаш касалликнинг ривожланишини секинлаштиришга ёрдам беради.
Фото: iStock
Лондон университетининг тадқиқотчилар гуруҳи деменцияни англатувчи яна бир аломатни аниқлади. Мутахассислар ўрта ва кекса ёшдаги юз нафар беморнинг (улар орасида енгил когнитив бузилишлари бор кексалар ҳам мавжуд эди) сайр вақтидаги аҳволини таққослади. Тажриба қатнашчилари қийин бўлмаган маршрут бўйлаб пиёда юришди, уларга йўл ёқасидаги рақамланган конуслар керакли йўналишни кўрсатиб турди. Сўнг иштирокчиларга худди шу йўлни қайтадан, фақат йўналтирувчи белгиларсиз босиб ўтиш топшириғи берилди.
Ҳар бир тадқиқот иштирокчиси топшириқни турли шароитларда уч марта такрорлади. Натижада енгил когнитив нуқсони бўлган одамлар вазифани бажаришда қийналди ва йўлда керакли бурилишларни аниқлай олмади.
“Навигация билан боғлиқ муаммолар деменция ва Альцгеймер касалликларининг энг кўп учрайдиган аломатларидандир. Шу сабабли уларни эътиборсиз қолдирмаслик керак”, дейди Альцгеймер касаллиги жамияти вакили Шон Грегори.
Шу билан бирга, тадқиқотчилар пулга нисбатан енгил муносабатда бўлиш ҳам деменциянинг яна бир эрта аломати эканини аниқлади. Агар бирор кекса танишингиз тўсатдан катта харидлар қилишга мойил бўлса ёки бегона шахсларга пул бериб, алданиб қолиш каби воқеалар кузатилса, уларни ишонувчанлик ва соддаликда айбламаслик лозим. Бунинг ўрнига уларни шифокорга кўрсатиш ва керакли текширувлардан ўтказиш зарур. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди