64
Олимлар шакар ва ёғли гўштдан ҳам зарарли ва умрни қисқартирадиган маҳсулотни аниқлади
Фото: Freepik
Гарвард соғлиқни сақлаш мактаби томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, қайта ишланган озиқ-овқатларни кўп миқдорда истеъмол қиладиган инсонларда юрак хасталиклари, қанд касаллиги, ортиқча вазн, ошқозон-ичак касалликлари ва депрессия кабиларга чалиниш эҳтимоли ошади, дея хабар бермоқда Tengri Life.
Қайта ишланган гўшт (колбаса маҳсулотлари), сунъий ширин таъм қўшилган газли ичимликлар, сут маҳсулотларидан тайёрланган ширин десертлар ва ёрмалар каби қайта ишланган тайёр нонушта маҳсулотлари шакар ва ёғли гўштдан ҳам хавфлироқ деб топилди.
Олимлар 30 йил давомида 110 мингдан ортиқ иштирокчилар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди. Қайта ишланган озиқ-овқатларни мунтазам истеъмол қилган одамларда эрта ўлим кўрсаткичи тўрт фоизга кўпроқ кузатилди. Бундан ташқари, қайта ишланган гўштли деликатеслар ва колбаса маҳсулотларини истеъмол қилганлар саломатлиги сезиларли даражада ёмонлашгани қайд этилди.
Олиб борилган тадқиқотларга кўра, инсонларнинг юқорида айтилган сифатсиз маҳсулотларни ейишидан ташқари яна қандай нарсаларни истеъмол қилиши катта рол ўйнайди. Рационда ўсимлик толалари, минераллар ва витаминларга бой озиқ-овқатнинг бўлиши муҳимдир. Агар таомномада оқсил, сабзавот, мева, дуккакли ва тўлиқ донли маҳсулотлар бўлса, қайта ишланган озиқ-овқатларнинг зарарли таъсири камаяди.
Одатда, қайта ишланган озиқ-овқатларда жуда кўп миқдорда туз, шакар ва ёғ мавжуд. Бундан ташқари, улар истеъмолчиларни фойдали таркиби билан эмас, балки таъм хусусиятлари билангина ўзига жалб этади. Мутахассислар қайта ишланган маҳсулотлар истеъмолини чеклашни ёки умуман тўхтатишни тавсия қилади, чунки уларнинг таркибида хавфли кимёвий қўшимчалар сероб. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди