Фото: B-port.com
Жигар организмдаги энг муҳим органлардан биридир. У организмга тушадиган токсик моддаларни зарарсизлантиради, қонни филтрлайди, ундан ҳар қандай ҳосилаларни чиқариб юборади. Жигар кўп йиллар давомида беминнат хизмат қилиши учун уни яхши парвариш қилиш керак. Жигар учун нималар фойдали эканини билиб олиш зарар қилмайди.
Саримсоқ пиёз
Ушбу маҳсулот жигарни детоксикация қилишга ёрдам беради. Саримсоқ таркибидаги аллицин моддаси жигар ферментларини фаоллаштиришга хизмат қилади. Мазкур аччиқ сабзавот таркибида C витамини ва селен мавжуд бўлиб, улар жигарни оксидланишдан ҳимоя қилади.
Саримсоқни турли хил таомлар, жумладан, шўрвалар, салатлар ва гўштли овқатларга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.
Грэйпфрут
Бу мева C витамини ва антиоксидантларга бой бўлиб, яллиғланишни камайтиради ва жигарни шикастланишдан ҳимоя қилади. У филтрловчи органдаги ёғларининг тезроқ парчаланишига таъсир қилади.
Грэйпфрутни мевали салатларга қўшиш ёки ундан шарбат тайёрлаш мумкин.
Лавлаги
Лавлагида жигарни токсинлардан тозалайдиган антиоксидантлар мавжуд, бу эса жигарнинг яхшироқ ишлашига имкон беради.
Лавлаги салат, шўрва ёки бошқа сабзавотлар билан тайёрланадиган иссиқ овқатларга қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Лавлагили шарбат ҳам фойдалидир.
Олма
Олма таркибидаги ўсимлик толалари жигар фаолияти учун муҳимдир, чунки ошқозон сингари жигар ҳам ҳазм қилиш системасининг бир қисми ҳисобланади.
Олмани ўз ҳолича ёки салат, пюре шаклида бўтқалар билан истеъмол қилиш мумкин.
Авокадо
Авокадо таркибидаги глутатион моддаси организмдаги токсинларни зарарсизлантиради ва жигар фаолиятини яхшилайди.
Фойдали ёғларга бий ушбу сабзавотни салатларга, тостларга қўшилиши ёки ундан соус тайёрлаш мумкин.
Яшил баргли сабзавотлар
Исмалоқ, салат барги ва карам ҳам жигар учун жуда фойдалидир. Ушбу сабзавотлар хлорофилл манбаи бўлиб, токсинлардан тозалашга ёрдам беради.
Яшил баргли сабзавотларни турли салатлар, смузи кўринишида ёки иссиқ таом билан қўшиб истеъмол қилиш мумкин.
Ёнғоқ
Ёнғоқ, бодом ва кешюдаги фойдали ёғлар жигар саломатлигини сақлайди ва уни холестерин миқдори ошишидан ҳимоя қилади.
Цитрус мевалари
Лимон ва лайм таркибидаги C витамини токсинлардан халос бўлишга ва жигар ҳужайралари шикастланмаслигига ёрдам беради.
Лимон ва лайм турли ичимликлар, соуслар ва маринадларга қўшиб истеъмол қилиниши мумкин.
Зарчава
Ушбу зиравордаги куркумин моддаси жигардаги ёғларни парчалайди ва ўзида токсинлардан ҳимоя қилувчи антиоксидантларни сақлайди.
Зарчава одатда иссиқ таомларга қўшилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”