Миллий тиббиёт марказига Ўзбекистон Давлат Стандарти ISO 9001-2015 га мувофиқлик миллий сертификати топширилди. Бу сертификат марказнинг хизматлари ва бошқарув жараёнлари Ўзбекистон миллий стандартлари ва халқаро талабларга мослигини расман тасдиқлайди.
Сертификат топшириш маросимида муассасанинг сифатли ва замонавий тиббий хизматларни кўрсатиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда бу борадаги ютуқлари эътироф этилади.
Ушбу сертификат Миллий Тиббиёт Маркази ISO 9001-2015 халқаро стандартига мос сифатни бошқариш тизимига эга эканлигини тасдиқлайди.
ЎЗАКК орқали берилган ИСО 9001 сертификати марказ обрўсини оширади, янги имкониятларга йўл очади ва барқарор ривожланиш учун асос яратади.
Ушбу сертификатнинг афзвлликлари қуйдагича:
1. Ишонч ва нуфузни ошириш: ISO 9001-2015 сертификатига эга бўлиш хизматларнинг сифатли ва ишончли эканини кўрсатади, мижозлар ва ҳамкорларнинг ишончини оширади.
2. Тендер ва харидларда қатнашиш: Сертификация давлат идоралари ва йирик компаниялар билан ишлашда рақобатдош афзаллик бўлади.
3. Молиявий имтиёзлар:
• Солиқ солинадиган базани 5 йил давомида 25%га камайтириш.
• Импорт қилинган ускуналар, шу жумладан тиббиёт диагностика ускуналари, лаборатория асбоблари, синов ва калибровка ускуналари учун божхона тўловларидан озод қилиш.
• Маҳсулотларни локализация қилиш дастуридан фойдаланиш.
4. Халқаро эътироф: ЎЗАКК орқали аккредитацияланган ISO 9001 сертификати Ўзбекистон ташқарисида ҳам тан олинади, бу марказга халқаро ҳамкорликда ёрдам беради.
Бу афзалликлар марказга ички жараёнларни яхшилаш, рақобатбардошликни ошириш ва маблағларни тежашда ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатди. Нималарга келишилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди