13:25 / 24.12.2024
29

Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди

Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Миллий тиббиёт маркази тарихда биринчи марта ўнг сон суяги дистал қисми суяк инфаркти бўйича мураккаб жарроҳлик амалиётини муваффақиятли амалга оширди. Бу жарроҳлик операцияси мамлакатимизда ортопедик жарроҳлик соҳасидаги янги босқични бошлаб берди ва тиббиёт тарихида муҳим ютуқ сифатида қайд этилди.

Амалиёт давомида ортопед-жарроҳлар суякнинг қон билан таъминланишини тиклаб, некроз жараёнининг олдини олишга муваффақ бўлдилар. Бу усул беморнинг соғлиғини тиклашда ва соғлом ҳаётга қайтишида катта аҳамият касб этади. Операция натижасида бемор соғлиғи тезда барқарорлашди ва унинг ҳаракатланиш имкониятлари қайта тикланди.

Ушбу муваффақият, Миллий тиббиёт маркази жамоасининг юқори малакали мутахассислардан ташкил топганлигини ва илғор технологиялардан самарали фойдаланишларини яна бир бор тасдиқлайди. Мазкур жарроҳлик амалиёти мамлакатимизда ортопедик жарроҳлик соҳасининг ривожланишини кўрсатади ва келгусида янада мураккаб тиббий амалиётларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратади.

Мухтасар айтганда, Миллий тиббиёт маркази жамоаси бу муваффақиятга эришиш билан бирга, янги тиббий технологияларни ривожлантиришга ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини жорий этишга интилишларини давом эттирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди