Япония саломатлик миллий институти олимлари шафтоли инсоннинг қариш жараёнини секинлаштирувчи ва умрини узайтириш хусусиятига эгалигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Asian Journal of Longevity Research (AJLR) журналида эълон қилинди.
«Шафтоли — антиоксидантларнинг ҳақиқий кони. Эрувчи ва эримайдиган клетчаткаларга бой бу мева организм учун кучли ҳимоя қалқони яратади», — деди Токио тиббиёт университети геронтология ва диетология мутахассиси, доктор Кензо Ҳашимото.
Тадқиқотга кўра, шафтоли таркибидаги бета-каротин ва полифенол каби антиоксидантлар соғлом ҳужайраларга зарар етказмаган ҳолда саратон ҳужайраларини танлаб йўқотиш хусусиятига эга. Айниқса, яхши етилган шафтоли меваларини истеъмол қилганда самарадорлик юқори бўлади.
Модел организмларда ўтказилган тажрибалар асосида шафтоли экстракти умрни 23 фоизгача узайтириши мумкин, деган хулосага келинган. Олимларнинг фикрича, шафтолини мунтазам истеъмол қилиш саломатликни мустаҳкамлаш ва умрни узайтиришнинг энг арзон ва оддий усулига айланиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Дунёнинг энг бой одами "Ливерпуль" клубини сотиб оладими?
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди