Кариес ва вазн орттириш: Ҳақиқат ёки афсона?

Саломатлик2 дақиқа ўқиш703
Кариес ва вазн орттириш: Ҳақиқат ёки афсона?
Кариес нафақат оғриқ ва ноқулайлик туғдиради, балки овқатланиш одатларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Баъзи тадқиқотлар тиш муаммолари ҳазм қилиш жараёнига таъсир қилиб, вазн ортишига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Тиш саломатлиги ва вазн муаммоси

Кўпчилик инсонлар вазн йўқотишга ҳаракат қилаётганда турли диеталар ва жисмоний машқларни синаб кўради. Бироқ кутилган натижага эриша олмаган айримлар бунга ички омиллар, жумладан, тиш муаммолари сабаб бўлиши мумкинлигини билмайди.

Стоматологик фикр

Стоматолог Олеся Коганованинг таъкидлашича, кариеснинг метаболизм ва озиш жараёнига таъсири бир неча омиллар билан изоҳланади:

1. Овқатланиш камайиши – Кариес ва бошқа тиш оғриқлари туфайли инсон камроқ овқат ейишга ҳаракат қилади. Бу метаболизмнинг секинлашишига ва организмнинг захира йиғиб қолишига сабаб бўлади.

2. Тўйинганлик ҳиссининг бузилиши – Тиш оғриғи бор инсонлар кўпинча овқатни яхши чайнашга қийналади, бу эса тўйинганлик ҳиссининг кечроқ пайдо бўлишига ва меъёридан кўпроқ овқат истеъмол қилинишига олиб келади.

3. Ҳазм жараёнига таъсир – Овқат яхши чайналмаган ҳолда ошқозонга тушса, уни ҳазм қилиш қийинлашади ва организмда модда алмашинуви муаммолари юзага келиши мумкин.

Кариесдан ҳимоя: Нималарга эътибор бериш керак?

Кариес ва бошқа тиш муаммоларининг олдини олиш учун қуйидаги омилларга эътибор бериш керак:
  • Тўғри танланган тиш чўткаси – Табиий толалардан тайёрланган чўткалардан қочиш керак, чунки улар бактерияларнинг кўпайишига сабаб бўлади.
  • Тўғри тиш пастасидан фойдаланиш – Ҳар бир инсоннинг тиш ҳолатига мос келувчи паста танлаш муҳим.
  • Оғиз гигиенасига риоя қилиш – Ҳар куни тишларни камида икки марта тозалаш ва мунтазам стоматологга бориб текширилиш зарур.

Тиш пастасини танлаш бўйича тавсиялар

1. Реминераллаштирувчи тиш пастаси – Тиш эмалини мустаҳкамлаш учун мос. Калций фосфат ва гидроксиапатит каби минераллар билан бойитилган.

2. Фторли тиш пастаси – Кариесдан ҳимоя қилади ва тиш эмалини мустаҳкамлайди.

3. Аргининли тиш пастаси – Тиш сезгирлигини камайтиради ва эмални муҳофаза қилади.

4. Пробиотикли тиш пастаси – Оғиздаги зарарли бактерияларни камайтириб, фойдали микрофлорани сақлашга ёрдам беради.

5. Энзимли тиш пастаси – Тиш тошларини эритиб, табиий тозаланиш жараёнини рағбатлантиради.

Кариес нафақат оғиз бўшлиғининг саломатлигига, балки умумий ҳолатга ҳам таъсир кўрсатади. Агар сиз озишда қийналаётган бўлсангиз, тишларингизни текшириб кўриш ва зарур ҳолда мутахассисга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Оғиз гигиенасига риоя қилиш нафақат соғлиқ учун, балки умумий ҳаёт сифати учун ҳам муҳим омилдир.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Саломатлик
    Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш самарадорлигини оширувчи янги препарат синовдан ўтди
  10. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)