date
views 95

Соғлиқ учун зарарли маҳсулот комбинациялари: уларни билиш муҳим!

Соғлиқ учун зарарли маҳсулот комбинациялари: уларни билиш муҳим!
Тўғри овқатланиш организмимизнинг соғлом фаолият кўрсатиши учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Кундалик рационимиздаги маҳсулотлар жигар, юрак, ошқозон ва бошқа ҳаётий муҳим органларнинг ишлашига бевосита таъсир кўрсатади. Лекин кўпчилик бунга эътибор бермай, баъзан ҳатто кенг тарқалган маҳсулотларни ҳам нотўғри тарзда аралаштириб истеъмол қилмоқда. Бу эса жиддий касалликлар ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Кўпчилик учун байрам ва дам олиш кунларининг севимли таоми ҳисобланган шашлик, спиртли ичимликлар билан бирга истеъмол қилинганда жигар учун жуда катта зарар етказиши мумкин. Жигар бир вақтда ёғли гўшт ва алкоголни қайта ишлашга мажбур бўлиб, жиддий юк остида қолади. Бу эса ҳазм тизимида оғриқ, кўнгил айниши ва оғирлик ҳисси пайдо бўлишига олиб келади. Мутахассислар бу ҳолатда товуқ ёки мол гўшти каби кам ёғли гўштни истеъмол қилишни тавсия этишади.

Ҳазм қилиш тизимини бузадиган яна бир хато – мева ва асосий таомларнинг бирга истеъмол қилиниши. Чунки мева таркибидаги моддалар асосий овқат билан аралашганда қорин шишиши (метеоризм) ва газ ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

Шунингдек, ўсимлик оқсиллари (ясмиқ ёки нўхат каби дуккакли маҳсулотлар)ни ҳайвон оқсиллари (гўшт, балиқ, тухум) билан бир вақтда истеъмол қилиш ҳам ошқозон учун оғир юкка айланади. Бундан ташқари, аччиқ овқатлар ва газланган ичимликларнинг комбинацияси қорин оғриғига, сурункали ошқозон касалликларининг зўрайишига сабаб бўлиши мумкин.

Қўй гўшти сирка ёки кучли дамланган аччиқ чой билан биргаликда истеъмол қилинганда ҳазм қилиш тизимига катта зарар етказади. Мол гўшти эса пиёз ёки денгиз маҳсулотлари билан бирга егуликда фойдаланилса, овқат ҳазм қилиш жараёни бузилади. Денгиз маҳсулотлари ҳам ўз навбатида мевалар, айниқса хурмо ва узум каби ширин мева билан бирга истеъмол қилинса, бу ҳол қайт қилиш ва ич кетишига олиб келиши мумкин.

Бир овқатда пиёз ва саримсоқни биргаликда қўллаш ҳам яхши натижа бермайди. Бу икки маҳсулот биргаликда ишлатилса, ошқозон ва ичакларни қаттиқ тирнаш ва безовталик келтириб чиқариши мумкин.

Юрак-қон томир тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатадиган маҳсулот бирикмалари бор. Масалан, шаробни кучли дамланган чой билан бирга ичиш ёки шафтоли ва хурмо каби мевалар билан аралаштириб истеъмол қилиш қон босими ошиши, бош айланиши ва юрак уриш тезлашуви каби нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Ловия ва пишлоқнинг комбинацияси ҳам организм учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу организмда суюқликни ушлаб қолиб, натижада "ёмон" холестерин ва артериал босимнинг кўтарилишига олиб келади.

Юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни тўғри танлаш ва уларни тўғри бирикмаларда истеъмол қилиш саломатлигимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиб, организмингиз соғлом ва бақувват бўлишига кўмаклашинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Соғлиқ учун зарарли маҳсулот комбинациялари: уларни билиш муҳим!