date
views 11 049

Чақалоқ сарғаймоқда: Сабаби нима?

Чақалоқ сарғаймоқда: Сабаби нима?
Янги туғилган чақалоқларнинг териси сарғайгани кўплаб оналарни хавотирга солади. Бу ҳолат тиббиётда неонатал сариқлик (ёки гипербилирубинемия) деб номланади ва у чақалоқларда энг кўп учрайдиган ҳолатлардан биридир.

Аслида, бу ҳолат аксарият ҳолларда табиий ва вақтинчалик бўлиб, ҳаётининг илк ҳафталарида кўрилади. Аммо баъзида сарғайиш жиддий сабаблар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Энг асосий сабаблар:

1. Билирубин миқдорининг кўпайиши
Чақалоқнинг танасида қизил қон ҳужайралари парчаланганда билирубин деган моддалар ажралади. Жигар бу моддани организмдан чиқариб юборади, аммо янги туғилганларда жигар ҳали тўлиқ ишламаслиги сабабли билирубин танада тўпланиб, сарғайишга олиб келади.

2. Эрта туғилиш (муддатидан олдин туғилганлар)
Муддатидан аввал туғилган чақалоқларда жигар функцияси заиф бўлганлиги сабабли сариқлик хавфи юқорироқ бўлади.

3. Онанинг қон гуруҳи фарқланиши (қон низоси)
Агар она билан чақалоқ қон гуруҳида фарқ бўлса, иммун тизим бола қон ҳужайраларини парчалайди. Бу ҳам билирубиннинг ортишига сабаб бўлади.

4. Кўкрак сути билан боғлиқ сариқлик
Баъзи ҳолларда онанинг кўкрак сути таркиби сариқликни кучайтириши мумкин. Аммо бу ҳолат одатда хавфли эмас ва даволашни талаб қилмайди.

Қандай пайқаш мумкин?
Сарғайиш одатда кўз оқи ва юздан бошланади, сўнгра бутун тана бўйлаб тарқалиши мумкин. Уйда оддий усул — чақалоқнинг пешонасига босим ўтказиб, тери рангига қараш мумкин.

Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?
- Агар чақалоқнинг сарғайиши 2 ҳафтадан кўпроқ давом этса;
- Ҳарорати кўтарилса ёки лоҳас бўлса;
- Эмишдан бош тортса ёки жуда уйқучан бўлса.

Сариқлик янги туғилган чақалоқларда табиий ҳолат бўлиши мумкин, аммо баъзида чуқур тиббий сабаблар яширинган бўлади. Шунинг учун ҳар қандай сарғайиш ҳолатини эътиборсиз қолдирмаслик ва шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Эрта ташхис — соғлом келажак гарови!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Чақалоқ сарғаймоқда: Сабаби нима?
-->