
Бугунги кунда соғлом овқатланиш тарафдорлари орасида кашю қуритилган меваси тобора оммалашиб бормоқда. У нафақат ширин таъми билан, балки инсон организмига фойдали хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. Кўплаб парҳезлар, спортчиларнинг овқатланиш режаси ва ҳаттоки шифокорлар тавсияларида ҳам кашю ўз ўрнига эга.
Нима учун айнан кашю?
1. Юрак фаолиятига дўст:
Кашю юрак саломатлигини қўллаб-қувватловчи энг яхши манбалардан бири. Ундаги тўйинмаган ёғлар қон босимини меъёрда ушлашга, “ёмон” холестеринни камайтиришга ёрдам беради.
2. Магнийга бой – стрессга қарши восита:
Кашю магний минерали билан бой. Бу модда асаб тизимини тинчлантиради, уйқу сифатини яхшилайди ва мушакларнинг бўшашишига ёрдам беради.
3. Иммунитетга куч бағишлайди:
Синк ва темир моддаси организмнинг инфекцияларга қарши курашишини кучайтиради. Айниқса совуқ кунларда бу фойдали ёнгоқ табиий қалқон бўла олади.
4. Кўз нури учун табиий ҳимоя:
Кашю таркибидаги зеаксантин ва лутеин кўз саломатлигини асрашда муҳим рол ўйнайди. Айниқса кўп экран қаршисида ишловчилар учун фойдали.
5. Тери ва сочлар учун гўзаллик сири:
Кашю Э витамини, омега ёғлар ва мис элементи билан терининг эластиклигини сақлайди, сочларни мустаҳкамлайди ва силлиқ қилади.
Қандай истеъмол қилиш керак?
Кашю энг яхши фойдани қовурилмаган, тузсиз ҳолда берган бўлса-да, меъёрни унутмаслик керак. Кунига 15–20 дона кашю етарли бўлади. Уни газак сифатида, салатларга, овқатларга ёки шунчаки нонуштада истеъмол қилиш мумкин.
Кашю – бу оддий ёнгоқ эмас, балки табиат берган энергия манбаи. Уни доимий ва меъёрида истеъмол қилиш орқали юракдан тортиб теригача бўлган кўплаб тизимларга фойда етказиш мумкин. Ширин, мазали ва энг муҳими – соғлиқ учун фойдали! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар