Глютен ҳақидаги ҳақиқат: бу модда бизга зарарлими ёки фойдали?

Саломатлик2 дақиқа ўқиш426
Глютен ҳақидаги ҳақиқат: бу модда бизга зарарлими ёки фойдали?
Сўнгги вақтларда дунё бўйлаб глютен сўзи кенг тарқалди ва бу модда кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Аслида бу модда нима ўзи? Глютен, ёки клейковина, донли экинларда (буғдой, жавдар, арпа) ва улардан тайёрланган маҳсулотларда (нон, макарон маҳсулотлари, турли хил пишириқлар, бўтқалар) мавжуд бўлган махсус турдаги оқсилдир.

Шу билан бирга, кўпчилик ҳайрон қоладиган ҳолат – глютен фақат дон маҳсулотларида эмас, балки тайёр маҳсулотлар – соуслар, зираворлар, йогуртлар ва ҳатто косметика воситалари (масалан, лаб бўёқлари) таркибида ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Глютен ўзига хос елимсимон хусусиятларга эга бўлгани учун озиқ-овқат саноатида кенг қўлланилади. Шу сабабли ҳам уни «клейковина» деб аташади.

Глютеннинг бу елимсимон тузилиши нон ва пишириқларнинг сифатини яхшилайди, уларнинг юмшоқ, ғовакли ва узоқ муддат сақланишини таъминлайди. Агар глютен бўлмаса, пиширилган маҳсулотлар осонлик билан уваланиб кетади, пишириқлар эса қаттиқ, қуруқ ва камроқ иштаҳа очар бўлиб қолади. Бу модда маҳсулотларнинг жозибали кўринишини ҳам таъминлаб, истеъмолчиларга манзур бўлишига сабаб бўлади.

Бироқ, глютеннинг айрим салбий жиҳатлари ҳам мавжуд. Кўплаб тадқиқотчиларнинг фикрича, глютен инсон ошқозонига тушгач, у ердаги муҳитни "ёпиштириб" қўйиши мумкин. Бу эса организмда ҳазм қилиш жараёнини оғирлаштириб, қийинчиликларни келтириб чиқаради. Айрим инсонларда эса бу ҳолат кучли аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин.

Расмий илмий тадқиқотлар шу кунга қадар глютеннинг целиакия касаллигига чалинмаган инсонлар учун зарарли эканлигини тўлиқ тасдиқлаган эмас. Целиакия – бу глютенни ҳазм қилиш имконига эга бўлмаган инсонларда учрайдиган жиддий касалликдир. Ушбу касалликдан азият чекадиган одамлар глютен истеъмол қилганда, бу уларнинг танасида кучли аллергик реакция ва ҳазм тизимида жиддий бузилишларга сабаб бўлади.

Лекин баъзи мутахассислар глютен ҳатто целиакия бўлмаган инсонлар учун ҳам маълум даражада ноқулайлик келтириши мумкинлигини таъкидлайди. Улар бунга сабаб сифатида бугунги кунда етиштирилаётган буғдойнинг табиий кўринишидан кескин фарқ қилишини ва инсон танаси дон маҳсулотларини ҳазм қилишга яхши мослашмаганлигини кўрсатишади. Тарихан инсонлар рационларида дон маҳсулотлари жуда кеч пайдо бўлган ва бу организмнинг уни ҳазм қилиш қобилиятини маълум даражада чеклаган бўлиши мумкин.

Шу боис, замонавий диетологлар ва овқатланиш бўйича экспертлар соғлом турмуш тарзи тарафдорларига глютенни чегаралашни тавсия қилишади. Айниқса, ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолар бўлган одамлар глютен истеъмолини камайтириш орқали соғлигини яхшилашга эришиши мумкин.

Хўш, глютендан воз кечиш керакми? Агар сиз целиакиядан азият чекмасангиз ва глютен истеъмолидан кейин танангизда жиддий ноқулайликларни ҳис қилмасангиз, бу моддадан бутунлай воз кечиш шарт эмас. Аммо, агар ошқозонингиз тез-тез безовта қилса, ҳазм қилиш жараёни оғир кечса, бир муддат глютенни истеъмол қилишдан воз кечиб, организмингизни кузатиб кўришингиз тавсия қилинади.

Мутахассислар, шунингдек, кундалик рационда глютенсиз маҳсулотларга ҳам эътибор беришни маслаҳат беришади. Буларга гуруч, картошка, жўхори, гречка каби донлар ва буғдойдан тайёрланмаган маҳсулотлар киради. Шу йўл билан сиз нафақат ҳазм қилиш жараёнини енгиллаштирасиз, балки янги озиқ-овқатлар билан рационни бойитиш имконига ҳам эга бўласиз.

Ҳар ҳолда, глютен истеъмоли масаласида ҳар бир инсон ўз организмидан келиб чиқиб қарор қабул қилиши лозим. Ушбу моддадан воз кечиш ёки чегаралаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин малакали шифокор ёки диетолог билан маслаҳатлашиш энг тўғри йўл ҳисобланади. Бунинг натижасида организмингиз учун энг мос бўлган қарорга келишингиз мумкин бўлади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Саломатлик
    Саратон ҳужайраларини йўқ қилиш самарадорлигини оширувчи янги препарат синовдан ўтди
  10. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)