
Амасья вилоятидаги Хожилар-Мейдани маҳалласининг аҳолиси учун оддий байрам оқибатида оммавий овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Турк оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса оилавий йиғилиш пайтида тайёрланган таомлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тадбирда иштирок этганлар овқатлангандан сўнг ўзларини нохуш ҳис қила бошлашган. Уларда қорин оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш каби симптомлар кузатилган. Натижада 39 нафар киши тиббий ёрдам сўраб шифохонага мурожаат қилди.
Баъзилар махсус тиббий ёрдам хизмати томонидан Амасья касалхонасига олиб борилган бўлса, қолганлари мустақил равишда шифохонага етиб боришган.
Тиббиёт мутахассислари шифохонага ётқизилганларнинг барчасининг ҳолатини "қониқарли" деб баҳолаган. Ҳозирда улар кузатув остида бўлиб, мутахассислар заҳарланиш манбасини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёз ойларида сақланиш қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда тайёрланган таомлар заҳарланиш хавфини оширади. Мутасаддилар оммавий тадбирларда тайёрланадиган овқатларга нисбатан қатъий назорат ўрнатиш кераклигини таъкидламоқда.
Инсон саломатлиги энг улуғ неъмат эканини унутмаслик зарур. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар