date

АҚШда "биологик презерватив" вакцина тақдим этилди: вирусга 100 фоиз тўсиқ

АҚШда "биологик презерватив" вакцина тақдим этилди: вирусга 100 фоиз тўсиқ
Жаҳон тиббиётида инқилобий янгилик — АҚШда 100 фоиз самарали деб баҳоланаётган “Езтуго” номи остидаги янги вакцина тақдим этилди. Бу дори воситаси вирус тарқалишини тўлиқ тўсиш қобилиятига эга экани клиник синовлар орқали исботланган.

“Езтуго” аллақачон 7000 нафар ихтиёрчи иштирок этган кенг қамровли клиник синовлардан муваффақиятли ўтган. Энг муҳим томони шундаки, препарат йилига бор-йўғи икки марта қўлланади ва шунга қарамай, у ҳатто хавфли алоқалар пайтида ҳам юқишнинг олдини олади. Шу боис вакцина шифокорлар орасида “биологик презерватив” номини олган.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу препаратнинг яратилишига 20 йил вақт сарфланган. Унинг тўлиқ самараси ва хавфсизлиги синовларда тўлиқ тасдиқланган. АҚШ ҳукумати дори воситасини мамлакатга етказиб беришни 2025 йил охиригача бошлашни режалаштирган. Кейинчалик дунё бўйлаб кенг тарқатилиши кутилмоқда.

Мазкур вакцина нафақат вирус юқишининг олдини олади, балки келгуси пандемияларга қарши ҳам ишончли ҳимоя тизими сифатида хизмат қилиши мумкин. Шунингдек, у инсон организмида узоқ муддатли иммунитет ҳосил қилиши билан ажралиб туради.

“Езтуго” келажакда глобал соғлиқни сақлаш тизимида янги даврни бошлаб бериши мумкин — мутахассислар уни инсониятни хатарли вируслардан тўлиқ ҳимоя қиладиган биринчи восита сифатида баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » АҚШда "биологик презерватив" вакцина тақдим этилди: вирусга 100 фоиз тўсиқ