date

Шакарсиз қаҳва ҳаётни узайтиради: олимлардан янги хулоса

Шакарсиз қаҳва ҳаётни узайтиради: олимлардан янги хулоса
Қаҳва ёқтирувчилар учун янги ва қувончли янгилик — шакарсиз ва ёғсиз қора қаҳва истеъмоли инсон ҳаётини узайтиришда ёрдам берар экан. АҚШлик олимлар олиб борган кенг кўламли тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда.

46 мингдан зиёд иштирокчи қамраб олинган мазкур тадқиқот давомида аниқланишича, ҳар куни 1–2 финжон қора қаҳва истеъмол қилганлар орасида ҳар қандай сабабдан келиб чиқадиган ўлим хавфи 14 фоизга камайган.

Мутахассислар таъкидлашича, агар қаҳвага жуда оз миқдорда — ярим чой қошиғидан кам шакар ва 1 ош қошиғича қаймоқ қўшилса ҳам, унинг фойдали таъсири сақланиб қолади. Бироқ ортиқча ширинлик ёки ёғ миқдори организм учун фойдани йўққа чиқариши мумкин.

Айниқса, кофеинсиз қаҳва истеъмол қилганлар орасида мазкур ижобий таъсир кузатилмагани эътиборга молик. Бу эса айнан кофеиннинг инсон саломатлиги учун муҳим рол ўйнаши мумкинлигини кўрсатади.

Тиббиёт мутахассислари инсонларга қаҳва истеъмолида меъёрни сақлашни, унга сунъий ширинликлар ва юқори ёғли қўшимчалар қўшмасликни тавсия этмоқда. Бу нафақат организм учун енгил, балки юрак-қон томир тизими, модда алмашинуви ва иммунитет учун ҳам манфаатлидир.

Ҳар кунлик оддий одат — соғлом турмуш тарзи сари муҳим қадам бўлиши мумкин. Шакарсиз қаҳва — ҳаёт сифати ва узоқ умр кафолати бўла олади!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шакарсиз қаҳва ҳаётни узайтиради: олимлардан янги хулоса