
Аксириш – организмимиз томонидан содир бўладиган табиий рефлекслардан бири ҳисобланади. У орқали тана бегона зарралар, вирус ва бактериялардан ҳимояланади. Аммо кўпчилик жамоат жойларида, мулоқот пайтида ёки маданиятли кўриниш учун аксиришни тийиб туришга ҳаракат қилади. Аммо мутахассислар бунга жиддий ёндашиш кераклигини таъкидламоқда.
Neuro Surgery клиникаси шифокори Герман Ликутовнинг таъкидлашича, аксиришни тийиб туриш айрим hollarda жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Унинг таърифича, аксириш вақтида тананинг ичида кучли босим юзага келади. Агар ушбу босим табиий равишда чиқарилмаса, у қулоқлар, томоқ ва кўзларга зарар етказиши мумкин.
Қандай хавфлар юзага келади?
– Қулоқ пардасининг шикастланиши;
– Томир ёрилиши ва ички қон кетиши;
– Мия босими ошиши;
– Синусит, мигрен ва ҳатто аорта деворларининг тарқалишига олиб келган ҳолатлар ҳам қайд этилган.
Айрим ҳолатларда шунчаки аксиришни тийиш буғ қозони портлашига тенг таъсир кўрсатиши мумкин – дейди шифокор.
Нима қилиш керак?
Агар аксириш келаётган бўлса, уни табиий равишда амалга оширишга ҳаракат қилинг. Албатта, оғиз ва бурнингизни қўлтироқ билан тўсиб, атрофдагиларга ҳурмат кўрсатишни унутманг. Лекин бу жараённи бутунлай тўхтатишга уриниш – нотўғри.
Хулоса ўрнида:
Aксиришни табиий ҳолда амалга ошириш – нафақат организм учун енгиллик, балки хавфсизликни ҳам таъминлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар