
Тиббиёт оламида сенсацияга айланган хабар – олимлар 1-тоифа қандли диабетни даволаш усулини яратишди. Ушбу инновацион усул орқали касалликнинг оғир шаклига чалинган 12 нафар бемордан 10 нафари соғайган. Бу тарихий натижага Зимислеcел деб номланган янги препарат ёрдамида эришилди.
Фақат бир инъекция – ҳаёт бутунлай ўзгариши мумкин
Зимислеcел муолажаси жуда содда: беморга фақат битта укол қилинади. Ушбу инъекция орқали организмга махсус ҳужайралар юборилади. Бу ҳужайралар танани таҳлил қилиб, керакли миқдорда ўз-ўзидан инсулин ишлаб чиқаришни бошлайди. Энг муҳими – энди беморлар кундалик инсулин уколига муҳтож бўлмайди!
Ушбу усул хавфсиз ва самарали, дейди мутахассислар
Клиник синовлар натижаларига кўра, Зимислеcел нафақат самарали, балки хавфсиз экани ҳам исботланган. Инъекция қилинган ҳужайралар организмда ҳеч қандай рад этилиш ёки нохуш таъсирларсиз фаолият кўрсатмоқда. Бу эса уни кенг омма учун ҳам қўллаш имконини яратади.
Бутун дунё бўйлаб миллионлаб беморларга умид
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу табиий йўл билан инсулин ишлаб чиқариш технологияси яқин йилларда барча учун оммавий равишда тақдим этилиши мумкин. Агар бу амалиёт дунё миқёсида қўлланила бошласа, 1-тоифа диабет билан яшаб келаётган миллионлаб инсонлар учун ҳаёт сифатини тубдан ўзгартиради.
Бу ютуқ нафақат тиббиёт соҳасидаги илмий тараққиёт, балки умидсизликда яшаб келаётган беморлар учун ҳам янги ҳаёт эшигини очади. Шубҳасиз, бу инсон салоҳияти ва фан қудратининг ёрқин намунасидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар