
Жигар — инсон организмидаги энг муҳим аъзолардан бири ҳисобланади. Уни ҳимоя қилиш ва соғлом сақлаш учун тўғри овқатланиш катта аҳамиятга эга. Айрим маҳсулотлар жигар ҳужайраларининг тикланишига ёрдам берса, баъзилари эса унга жиддий зарар етказиши мумкин.
Жигарни “фойдали таомлар” қаторига қуйидаги егуликлар киради: антиоксидантлар ва фойдали моддаларга бой сабзавот ҳамда мевалар (цитрус турлари, резаворлар), балиқ, камёғли гўшт, сут маҳсулотлари, дуккакли маҳсулотлар, ёнғоқлар, сабзавотли шўрва, помидор шарбати, зайтун ёғи, кўкатлар, саримсоқ ва кўк чой.
Бироқ жигар саломатлиги учун хавф туғдирадиган “хавфли таомлар” ҳам бор. Улар қаторига юқори ёғли ва калорияли гўшт турлари, кўп қовурилган ва хамирли овқатлар, фаст-фудлар, тўйинган сут, қаймоқ, твороглар, турп, оқ карам, шоколад, музқаймоқ, пишириқлар, газли ичимликлар, қаҳва ва таниқли қора чой киради.

Шу билан бирга, жигар учун овқатланиш тартиби ҳам жуда муҳим. Бу аъзо тинимсиз ишлайди, шу сабабли у доимий ва оз-оздан овқатланишни яхши кўради. Узоқ вақт оч юриш ёки ортиқча тўйинган ҳолда овқат ейиш эса унинг фаолиятини издан чиқариши мумкин.
Жигарингизни асранг — у сиздан эътибор кутмоқда! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар