date

Ҳар куни 7000 қадам ҳам соғлиқ учун кифоя

Ҳар куни 7000 қадам ҳам соғлиқ учун кифоя

Кунига албатта 10 000 қадам юриш шарт эмас экан! Янги илмий тадқиқот шуни кўрсатдики, саломатликни яхшилаш ва хасталиклар хавфини камайтириш учун кунига 7000 қадам юришнинг ўзи ҳам етарли натижа беради.

Австралиянинг Сидней университети профессори Мелоди Динг бошчилигидаги халқаро олимлар жамоаси юзлаб илмий ишларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар куни 7000 қадам юриш инсонда бевақт ўлим хавфини 47 фоизгача, деманс (ақлий заифлик) ривожланиш эҳтимолини эса 38 фоизгача камайтиради.

Қизиғи шундаки, 10 000 қадамгача юриш бу кўрсаткичларни фақатгина бироз яхшилайди, холос. Бу эса кўпчилик учун анча қулай ва амалга ошириш мумкин бўлган меъёрни белгилаб беради.

Шунингдек, камроқ ҳаракат ҳам инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши қайд этилган. Масалан, ҳар куни 2000–4000 қадам юрган инсонларда ҳам юрак-қон томир хасталиклари, 2-тур диабет ва депрессия хавфи анча пасайгани аниқланган.

Мутахассислар шуни таъкидлашмоқда: гап қайси рақамга етишда эмас, балки ҳаракатни муттасил давом эттиришда. Ҳар қандай ҳаракат – бу соғлом ҳаёт сари ташланган қадамдир. Энг муҳими, ўрнингиздан туринг ва жисмоний фаолликни кундалик ҳаётингизга киритинг!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳар куни 7000 қадам ҳам соғлиқ учун кифоя