date

Диабетга қарши энг самарали диеталар

Диабетга қарши энг самарали диеталар
Соғлом овқатланиш диабет хавфини камайтиради. Тадқиқотга кўра, турли этник гуруҳлар орасида қўлланилган учта машҳур диета: Медитеран, AHEI ва DASH — касаллик хавфини сезиларли даражада камайтириши мумкин.

33 та тадқиқотда таҳлил қилинган ушбу йирик тиббий шарҳда 826 минг иштирокчининг овқатланиш одатлари ўрганилди. Ўсимлик маҳсулотларига бой ва қайта ишланмаган озиқ-овқатларни ўз ичига олган диеталар энг самарали натижаларни кўрсатган.

Тадқиқот натижасига кўра:

DASH диетаси диабет хавфини 23% га камайтирган.
Туз истеъмолини камайтириш;
Кўпроқ сабзавот, мевалар, ёғсиз сут маҳсулотлари, тўлиқ дон маҳсулотларини истеъмол қилиш;
Қизил гўшт, ширинликлар ва ёғли таомларни чеклаш.

Медитеран диетаси диабет хавфини 17% га камайтирган.
Зайтун мойи;
Кўп миқдорда сабзавот ва мевалар;
Балиқ, ёнғоқ, дуккаклилар;
Кам миқдорда қизил гўшт ва сут маҳсулотлари.

AHEI диетаси диабет хавфини 21% га камайтирган.
Тўлиқ дон маҳсулотлари;
Кўпроқ сабзавот ва мевалар;
Соғлом ёғлар (масалан, ўсимлик мойлари);
Шакар ва қайта ишланган маҳсулотларни чеклаш.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Диабетга қарши энг самарали диеталар