Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сўнгги кунларда Африка ва Осиёнинг баъзи минтақаларида тарқалаётган янги турдаги вирус ҳақида огоҳлантирди. "BAHX-25" номи билан қайд этилган ушбу вирус юқори ҳарорат, бош оғриғи, нафас қисиши ва терида тошмалар билан намоён бўлмоқда.
Ташкилотнинг маълум қилишича, ушбу вирусни юқтирган биринчи беморлар Кения ва Индонезияда аниқланган. Айни пайтда камида 5 та давлатда ўнлаб ҳолатлар қайд этилган.
Мутасаддилар вируснинг одамдан одамга ҳаво орқали юқишини рад этмаяпти ва аҳолини эҳтиёт чораларини кучайтиришга чақирмоқда. Айниқса, шахсий гигиенага риоя қилиш, оғриқ белгилари кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар