date

Гўзаллиги боис йўқолиш хавфида қолган салянгуслар

Гўзаллиги боис йўқолиш хавфида қолган салянгуслар
Шарқий Кубада яшовчи ноёб Полймита дарахт салянгуслари чиройли қобиқлари туфайли йўқ бўлиш арафасида. Ранг-баранг ва безакли қобиқлар коллекционерлар орасида машҳур бўлиб, бу ҳолат салянгусларнинг табиий муҳитдаги сонини кескин камайтирмоқда.

Кубалик ва британиялик олимлар бу турдаги салянгусларни сақлаб қолиш мақсадида уларни сунъий шароитда кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда. Энг хавф остидаги тури — Полймита — оч яшил, кўк ва сариқ рангли чиройли нақшларга эга.

Мутахассисларнинг фикрича, салянгусларнинг айнан шу гўзаллиги уларни хавф остига қўйган. Уларнинг ДНКси ўрганилмоқда, бу орқали рангларнинг генетик сабаблари аниқланиши ва турларни аниқлаштириш режалаштирилган.

Қобиқ савдоси халқаро миқёсда чекланган бўлса-да, айрим мамлакатларда ҳали ҳам эркин давом этмоқда. Интернетда Полймита қобиқлари 160 фунт стерлинггача(тахминан 2,7 миллион сўм) сотилаётгани кузатилган.

Олимлар салянгусларни йўқ бўлиб кетишдан аввал уларнинг биологик сирларини очишга умид қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Гўзаллиги боис йўқолиш хавфида қолган салянгуслар