Сув инсон ҳаёти учун энг зарур манбалардан бири ҳисобланади. Тананинг тахминан 60 фоизидан ортиғи сувдан ташкил топган ва бу суюқлик барча ички аъзоларнинг тўғри ишлашида муҳим рол ўйнайди. Аммо кўпчилик ҳар куни етарлича тоза сув ичмаган ҳолда, ўз саломатлигига жиддий таҳдид солаётганини билмайди.
Мутасаддилар таъкидлашича, катталар ҳар куни камида 1,5 – 2 литр тоза ичимлик суви истеъмол қилиши зарур. Сув танқислиги ҳолсизлик, бош оғриғи, тери қуриши, ҳазм жараёни бузилиши ва буйрак фаолиятининг секинлашишига сабаб бўлади.
Сувсизланишнинг илк белгилари:
- оғизнинг қуриши
- чарчоқ ва энергиянинг пасайиши
- сийдик ранги тўқ сариқ бўлиши
- бош оғриши ва диққатни жамлашда қийинчилик
Сув етишмаслиги юрак-қон томир тизимига ҳам жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса ёз фаслида, жисмоний фаоллик юқори бўлган пайтларда, танадан кўпроқ суюқлик чиқиб кетади. Шу сабабдан ҳар куни белгиланган миқдорда тоза ичимлик суви ичиш соғлиқ учун ниҳоятда фойдалидир.
Тавсия: газли, шакарли ва энергетик ичимликлар сувнинг ўрнини босолмайди. Танани соғлом ушлашда асосий манба – бу оддий тоза сувдир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!