Фойдаланувчилар оммавий равишда ёғни бутун пачкалари билан ейишни намоён этувчи видеоларни тарқатишмоқда. Бу инсонлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, «йиртқич диетаси»(карнивор-диета) асосида овқатланишларини намойиш этишмоқда, деб ёзмоқда Pravilamag.
Йиртқич диетаси ёки карнивор-диета — бу фақат ҳайвон маҳсулотларини истеъмол қилишга рухсат бериладиган овқатланиш усулидир. Асосий эътибор оқсилга бой таомларга қаратилади: стейклар, тухумлар, пишлоқлар. Нафақат сабзавот ва мевалар, балки қаҳва ва чой ҳам тақиқланади.
Ёғ кўпинча «карниворлар» учун закуска сифатида хизмат қилади. «Йиртқич диетаси» тарафдорлари таъкидлашича, ёғ улар учун ширинлик ўрнини босади ва энергия манбаи ҳисобланади.
Ёғ бўлаклари, шунингдек, тўйимли овқат қабул қилишда қўшимча сифатида ҳам истеъмол қилинади: видеоларда баъзи «йиртқич диетаси»га амал қилувчи инсонлар ёғни гўшт ёки тухум билан бирга еётгани акс этган.
Шу билан бирга, шифокорлар ёғни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш соғлиқ учун муаммоларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Бу ҳолат жигар, ошқозон ости бези ва қон томирларига ортиқча юк тушишига сабаб бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига кўра, кунда истеъмол қилинадиган калориянинг энг кўпи 10 фоизини тўйинган ёғлар ташкил қилиши мумкин. Бу эса бир кунда тахминан 10–20 грамм сариёғ демакдир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!