Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир ичилган кола инсон умрини ўртача 12 дақиқага қисқартиради. Бунга сабаб, унинг таркибидаги юқори миқдордаги шакар, сунъий қўшимчалар ва фосфор кислотаси организмга салбий таъсир кўрсатиши ҳисобланади.
Колани мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, ортиқча вазнга олиб келади ва диабет эҳтимолини кескин кўпайтиради. Шунингдек, у тиш сиртини емиради, суяк мустаҳкамлигини пасайтиради ва ошқозон-ичак фаолиятини бузади.
Мутахассислар газли ичимликлар ўрнига сув, табиий мева шарбати ёки ўсимлик чoйларини тавсия қилади. Зарарли одатлардан воз кечиш ва тўғри овқатланиш умрни узайтиради ҳамда ҳаёт сифатини яхшилайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар