Компьютер ва телефонлар инсон ҳаётида муҳим ўрин тутса-да, уларга болаларнинг ортиқча қарамлиги ортиб бормоқда. Ота-оналар эътиборсизлик билан бу қурилмаларни фарзандларига топшириб қўйиши натижасида кўз касалликлари, кўзнинг қуруқланиши, бош ва бел оғриғи, асаб касалликлари ва иммунитетнинг заифлашиши кузатилмоқда.
Ёшларда интернет ва ўйинларга қарамлик, депрессия, қўрқув, жаҳлдорлик, мулоқотдан қочиш ва уйқусизлик авж олмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, телефон нурланиши бутун танамизга таъсир қилади ва айниқса иммунитети заиф инсонлар учун хавфли ҳисобланади.
Телефон ва компьютер кўриш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Кўз мушаклари экранга қараганда кўп куч билан ишлайди ва бу ҳолат уларнинг зўриқишига олиб келади. Узоқ суҳбатлар эса қулоқ тўқималарида исишни келтириб чиқаради. Бу эса электромагнит нурланиш таъсирини англатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!