date

Етарли сув ичмаслик стресс гормонларини ошириши мумкин

Етарли сув ичмаслик стресс гормонларини ошириши мумкин

Олимлар олиб борган тадқиқотлардан маълум бўлишича, организмнинг гормонал реакциясига таъсир этувчи сув миқдори соғлиқни асраб-авайлашда жуда муҳим роль ўйнайди. Бу ҳақда Peopletalk нашри хабар қилди.

Маълумотларга кўра, танани етарлича сув билан таъминлаш кортизол даражасини назорат қилади ва кўплаб жиддий хасталиклар хавфини пасайтиради. Ливерпул Жон Мурс университети мутахассислари ўтказган тажрибада сувни кам истеъмол қиладиган катталар, кўп ичадиганларга нисбатан, стресс ҳолатида гормон чиқарилиши орқали кучлироқ жавоб қайтариши аниқланган. Бу ҳолат юрак уриши ёки хавотир даражаси каби бошқа кўрсаткичларда ўзгариш бўлмаган тақдирда ҳам кузатилган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича:

“Сувни мунтазам ва етарли ичиш стрессни самаралироқ енгишга ёрдам беради. Агар сизда жуда банд иш жадвали, муҳим тайёргарлик ёки нутқ сўзлаш каби ҳолатлар бўлса, ёнингизда бир шиша сув сақлаш фойдали одат бўлиши мумкин. Бу узоқ муддатда саломатлик учун ижобий самара беради”.

Мутахассислар катталар учун кунлик тавсия этилган меъёрни ҳам эслатиб ўтишди:

  • эркаклар учун — тахминан 3,7 литр (15,5 стакан),

  • аёллар учун — 2,7 литр (11,5 стакан).

Албатта, бу кўрсаткичларга ёш, иқлим, жисмоний фаоллик ва соғлиқ ҳолати каби омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Аммо улар йўл-йўриқ сифатида хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Етарли сув ичмаслик стресс гормонларини ошириши мумкин