Финляндияда олиб борилган илмий тадқиқотлар инсон саломатлиги учун жиддий хавфни очиб берди. Хельсинки университети олимларининг таъкидлашича, пародонтит деб аталувчи тиш ва милк касаллиги вақт ўтиши билан оғирроқ хасталик — саратон ривожланишига замин яратиши мумкин.
Тадқиқот доирасида 10 йил давомида оғиз бўшлиғида турли муаммоларга дуч келган 68 минг нафар катта ёшли киши кузатув остида бўлди. Натижалар шоклантирувчи: уларнинг қарийб 14,5 фоизи турли хил саратон сабабли ҳаётдан кўз юмган. Шулардан 11,3 фоизида эса пародонтит аниқлангани маълум бўлди.
Профессор Тимо Сорсонинг тушунтиришича, пародонтит туфайли келиб чиқадиган бактериялар фақатгина милк ва тишларга таъсир кўрсатиб қолмайди. Улар оғиз орқали бутун организмга тарқалиш хусусиятига эга. Бу жараёнда носоғлом оғиз муҳитида пайдо бўладиган айрим ферментлар ошқозон-ичак тизими органларида саратон ҳужайралари шаклланишига туртки бериши мумкин.
Мутаҳассислар оғиз гигиенасига эътиборсизлик фақат тиш йўқотиш билан чекланмаслигини, балки умр учун хавфли оқибатларга ҳам олиб келиши мумкинлигини алоҳида таъкидлашмоқда. Шу сабабли дентал саломатликка аҳамият бериш, мунтазам тиш шифокорига кўриниш ва профилактика чораларини кўриш ҳаётий аҳамиятга эга ҳисобланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар