date

Қайси таомлар деманс хавфини пасайтиради?

Қайси таомлар деманс хавфини пасайтиради?

Олимлар олиб борган сўнгги тадқиқотлар деманс ва Альцгеймер касаллиги ривожланиш эҳтимолини камайтириши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатини аниқлади, деб хабар берди Peopletalk.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, МИНД парҳези — Ўрта денгиз таомлари ҳамда қон босимини назорат қилишга қаратилган ДАШ парҳезининг уйғунлашган кўриниши — мия саломатлигини сақлаш ва деманс хавфини камайтиришда самарали ҳисобланади.

Тадқиқотга кўра, кундалик овқатланиш тартибига турли хил карам навлари ва исмалоқни киритиш тавсия этилади. Ушбу сабзавотлар К ва Е витаминларига бой бўлиб, миянинг когнитив имкониятларини оширади ҳамда унинг ҳужайраларини зарарланишдан муҳофаза қилади.

Шунингдек, рўйхатда хотира йўқолишини секинлаштириши мумкин бўлган қўзичоқ гўшти ва тухум ҳам бор. Олимлар айниқса қизил икрани алоҳида таъкидлашган — чунки у мия фаолияти учун муҳим бўлган омега-3 ёғ кислоталарига сероб.

Бундан ташқари, турли ёнғоқлар ҳам парҳезда муҳим ўрин тутади. Мутахассисларнинг фикрича, улар қон айланишини яхшилайди ва диққатни жамлашга ёрдам беради.

Демак, кундалик таомнома тўғри тузилса, нафақат соғлом турмуш тарзи таъминланади, балки деманс ва Альцгеймер каби хасталикларнинг олдини олиш имконияти ҳам ортади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қайси таомлар деманс хавфини пасайтиради?