date

Газли ичимликлар соғлиқни секин-аста емиради

Газли ичимликлар соғлиқни секин-аста емиради

Газли ичимликлар кўпчиликнинг севимли ичимлиги бўлса-да, улар соғлиқ учун хавфли ҳисобланади. Уларнинг таркибида жуда кўп шакар бўлиб, бу семириш ва қандли диабетга олиб келиши мумкин.

Бундай ичимликларни тез-тез ичиш тишларга ҳам зарар қилади. Шакар ва кислоталар тиш эмалини емириб, кариес пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Газли ичимликларда мавжуд фосфор кислотаси суякларни заифлаштиради. Айниқса болалар ва ўсмирлар учун бу келажакда катта муаммоларга олиб келиши мумкин.

Шунингдек, газлар ҳазм жараёнини бузади, қорин дам бўлиши ва безовталикка сабаб бўлади. Кофеинли ичимликлар эса уйқу сифатини ёмонлаштиради.

Шифокорлар газли ичимликлардан воз кечиб, ўрнига оддий сув ёки табиий шарбат ичишни тавсия этишади. Бу соғлиқни сақлашнинг энг яхши йўлидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Газли ичимликлар соғлиқни секин-аста емиради