Йиғлаш инсон соғлиги учун қандай фойда беради?

Саломатлик1 дақиқа ўқиш406
Йиғлаш инсон соғлиги учун қандай фойда беради?

Йиғлаш кўпчиликка заифлик ёки ҳассослик белгиси бўлиб туюлиши мумкин. Бироқ олимлар олиб борган илмий изланишлар шуни кўрсатадики, кўз ёши тўкиш инсон саломатлиги учун бир қатор ижобий таъсирларга эга. Миннесота штатида ўтказилган тадқиқотга кўра, йиғлаш стресс пайтида танамизда тўпланадиган кимёвий моддаларни чиқаришга ёрдам беради. Шу боис одам йиғлаб олгандан кейин ўзини енгил ва руҳан яхши ҳис қилади.

Йиғлаш нафақат организмдаги зарарли моддалардан халос бўлишни таъминлайди, балки кайфиятни кўтариш, қийин вазиятларни енгиб ўтишда руҳий ёрдамчи вазифасини бажаради. Фрейд назариясига кўра, инсоннинг ички ҳис-туйғулари ифода этилиши зарур, чунки уларни ичига жамлаб қўйиш жисмоний ёки руҳий саломатликка салбий таъсир қилиши мумкин.

Кўз ёши орқали инсон атрофидаги одамлар билан кучлироқ алоқа ўрнатиши мумкин. Агар сиз йиғлаётган пайтингизда ёнингизда сизни қўллаб-қувватлайдиган ва қайғуриб ёрдам берувчи инсон бўлса, бу муносабатларингизни янада самимий ва мустахкам қилади.

Йиғлаш кўп жиҳатдан фойда келтиради: қуруқ кўзларни намлаб, уларнинг соғлом ишлашини таъминлайди, кўзга тушган турли тингловчи ёки зарарли моддаларни чиқариб юборишга ёрдам беради. Шу билан бирга, кўз ёшининг антибактериал хусусиятлари инфекцияларнинг олдини олади.

Бундан ташқари, йиғлаш вақтида организмда эндорфинлар — “бахт гормонлари” ишлаб чиқилади. Улар нафақат кайфиятни кўтаради, балки оғриқни ҳам енгиллаштиради. Йиғлаш шу боис юрак-қон томир, ошқозон, суяк ва мушакларда ортиқча гормонларни йўқотиш орқали саломатликка ижобий таъсир кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, кўз ёши инсон учун табиий ва соғлом жараёндир. У нафақат руҳий енгиллик, балки жисмоний соғломликни ҳам таъминлайди. Шунинг учун, ҳис-туйғуларингизни босишдан кўра, уларни эркин ифода этиш — соғлиғингиз учун фойдали қадам ҳисобланади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Барселона»нинг Бокудаги ўйинига 68 мингдан ортиқ чипта сотилди
  2. Дунё
    Австралия сенатори парламентда чақалоғи билан нутқ сўзлади (видео)
  3. Дунё
    Мисрда 3400 йиллик лаънат матнлари топилди: қадимги мисрликлар душманларини қандай жазолаган?
  4. Спорт
    Пеп Гвардиола «Барселона»да Лионель Месси билан ишлаган даврини эсга олди
  5. Спорт
    «Насаф» ОЧЛ-2 доирасида «Ал Холидия»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди
  6. Спорт
    «Этихад»даги нохуш ҳолат: Доннарумма «Наполи» мухлисларининг ҳақоратидан қаттиқ ранжиди
  7. Спорт
    «99% бехато ўйин»: Бобур Сатторов Синдаров — Гукеш илк партиясини таҳлил қилди
  8. Спорт
    Жаҳон чемпиони Гукеш Жавоҳир Синдаровга қарши илк баҳс ҳақида фикр билдирди
  9. Спорт
    Гвардиола «Скуадра Адзурра» таклифини нега қабул қилмаганини тушунтирди
  10. Спорт
    Жавоҳир Синдаров Гукешга қарши илк партиядан сўнг фикр билдирди