Англия ҳукумати 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқчи. Қонун қабул қилинса, Red Bull, Monster ва Prime каби ичимликларни болалар дўкон, кафе, ресторан ёки онлайн савдоларда сотиб ололмайди.
Мутахассисларнинг айтишича, Британия болаларининг учдан бири ҳар ҳафта бундай ичимликларни истеъмол қилади. Баъзи ичимликларда икки чашка қаҳвадан ҳам кўп кофеин бор. Бу уйқусизлик, бош оғриғи ва юрак муаммоларига сабаб бўлиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритинг ота-оналар ва ўқитувчилардан кўплаб шикоятлар келгани учун ҳукумат чора кўраётганини айтди. Шакарли энергетик ичимликлар эса болаларда семизлик ва тиш касалликларини кучайтириши мумкин.
Янги қонун бўйича 12 ҳафталик маслаҳатлашув ўтказилади. Расмий сана ҳали белгиланмаган, аммо тақиқ тез орада кучга кириши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!