date

Диетали ичимликлар мияни тезроқ қаритиши мумкин

Диетали ичимликлар мияни тезроқ қаритиши мумкин

Янги тадқиқот натижаларига кўра, машҳур Diyet Coke ва бошқа сунъий ширинлаштирувчи моддалар қўшилган маҳсулотлар ақл саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Neurology журналида чоп этилган Бразилия тадқиқоти шуни кўрсатдики, энг кўп сунъий ширинликлар истеъмол қилган иштирокчиларда когнитив қобилият ва хотира "сезиларли даражада тезроқ пасайган."

Мутахассислар газли ичимлик, энергетик ичимлик, турли хушбўй сувлар, ёгурт ҳамда паст калорияли ширинликлардаги етти хил сунъий ширинлаштирувчи модда таъсирини ўрганди.

Натижага кўра, энг кўп истеъмол қилувчи гуруҳда мия фаолияти деярли 1,6 йилга тезроқ қариган ва ақлий салоҳият 62 фоизга тезроқ пасайган. Шу боис, олимлар имкон қадар бундай маҳсулотлардан воз кечишни ёки уларни мутлақо истеъмол қилмасликни маслаҳат бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Диетали ичимликлар мияни тезроқ қаритиши мумкин