Микроблар – кўз билан кўриб бўлмайдиган жуда майда тирик организмлардир. Улар ҳавода, сувда, тупроқда ва ҳатто инсон танасида ҳам мавжуд. Айрим микроблар касаллик келтириб чиқарса, бошқалари фойдали ҳисобланади.
Масалан, зарарли микроблар грипп, ангина ёки ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш жуда муҳим. Қўлни тез-тез ювиш, тоза сув ичиш ва овқатни гигиеник сақлаш микроблардан ҳимоя қилади.
Бироқ микробларнинг барчаси ҳам зарарли эмас. Айримлари овқат ҳазм қилиш жараёнига ёрдам беради, айримлари эса сут маҳсулотлари ва доривоситаларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. Демак, улар табиат мувозанати учун зарур.
Мутаҳассислар инсон иммунитетини мустаҳкамлаш орқали зарарли микробларга қарши курашиш мумкинлигини таъкидлашади. Соғлом овқатланиш, тоза муҳитда яшаш ва гигиенага риоя қилиш микроблардан келадиган хавфни камайтиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!