Ўпка нафас олиш билан бирга бутун танага таъсир қилади. Йиллар ўтиши билан ифлос ҳаво ва аллергия келтирувчи моддалар уни заифлаштиради. Тадқиқотларга кўра, ўпка 20–25 ёшда энг юқори сиғимга эга бўлади.
Уй шароитида ўпкани текшириш учун оддий тест мавжуд. Бунинг учун катта пластик шиша, сувли идиш ва резина труба керак. Шишага сув солиб, чуқур нафас олиб труба орқали сувни чиқариш орқали ўпканинг сиғими ўлчанади.
Ўпкаларимиз ҳолати бошқа касалликлар билан ҳам боғлиқ: юрак хасталиклари, қанд касаллиги, вазн муаммолари ва ҳатто мия фаолиятига таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли уларни мустаҳкамлаш муҳимдир.
Мутахассислар мунтазам машқлар, тўғри овқатланиш, тамаки ва электрон сигареталардан узоқлашиш ҳамда чуқур нафас машқлари ёрдамида ўпкани мустаҳкамлаш мумкинлигини таъкидлайди. Ҳар бир нафас соғлом яшашга қадам бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!