date

Юз куйишига қарши тўғри парвариш усуллари

Юз куйишига қарши тўғри парвариш усуллари

Юз инсоннинг энг намоён қисми ҳисобланади ва ташқи таъсирларга жуда ҳассос. Шундан келиб чиқиб, турли хил куйиш ҳолатлари кўпинча айнан бош ва бўйин атрофида кузатилади. Тиббий тадқиқотлар ҳам шуни кўрсатадики, барча куйишларнинг камида ярми айнан шу ҳудудларга тўғри келади. Юз куйиши нафақат кучли оғриқ ва жисмоний ноқулайликни келтириб чиқаради, балки инсоннинг руҳиятига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу ҳолатда қандай чора кўриш кераклигини, биринчи ёрдам ва парвариш усулларини билиш жуда муҳим.

Бошни баланд тутиш
Куйишдан сўнг юзда шиш пайдо бўлиши одатий ҳолатдир. Бу ҳолатни енгиллаштириш учун ухлаётганда ёстиқни баланд қўйиш тавсия этилади. Тик ҳолатда эса бошни юқорироқ тутиш шишни камайтиради ва қон айланишини яхшилайди.

Кўз ва қулоқ парвариши
Кўзларда қизариш, қуруқлик ёки ёш оқиши кузатилса, шифокор тавсия этган махсус кўз томчиларидан фойдаланиш керак. Қулоқ атрофида эса инфекция хавфини камайтириш мақсадида антибиотик ёки антисептик кремлар қўлланиши мумкин. Бу воситалар теридаги зарарланишларнинг чуқурлашиб кетишини олдини олади.

Оғриқни камайтириш
Юз куйиши кучли оғриқ келтириши мумкин. Бундай ҳолда шифокор кўрсатмасига мувофиқ оғриқ қолдирувчи дори воситаларини қабул қилиш тавсия этилади. Агар оғриқ тобора кучайса, бу инфекция белгиси бўлиши мумкин, шундай вазиятда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш шарт.

Қуёшдан ҳимоя қилиш
Куйган юз қуёш нурларига жуда сезгир бўлади. Шунинг учун SPF 50+ даражали қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан доимий равишда фойдаланиш керак. Муттахассислар ҳатто куйишдан кейин икки йил давомида юзни бевосита қуёш нуридан эҳтиёт қилишни тавсия қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Юз куйишига қарши тўғри парвариш усуллари