
Мутахассислар олиб борган изланишлар уй шароитида ит бор-йўқлиги болалар соғлигига қандай таъсир қилишини кўрсатди, деб ёзади Daily Mail.
Олимлар уй чангидан намуна олиб таҳлил қилишди ва бир ёшдан беш ёшгача бўлган болаларни кузатишди. Натижаларга кўра, гўдаклик давридан итлар билан мулоқотда бўлган болаларда астмага чалиниш эҳтимоли деярли икки баробар кам экани аниқланди.
Қизиғи шундаки, мушуклар билан бўлган тажрибаларда бундай ижобий таъсир кузатилмади. Мутaxассислар бу ҳолатни итлар билан яқин муносабатда юзага келадиган микробиома билан изоҳлашмоқда. Илгари эса барча уй ҳайвонлари боланинг иммунитетига тенг даражада фойда келтиради, деб ҳисобланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.