Холестерин ҳақида нималарни биласиз?

Саломатлик4 дақиқа ўқиш12.9K
Холестерин ҳақида нималарни биласиз?
Шифокорлар бизларни ҳамиша сиҳат-саломатликка жиддий зиён етказиши мумкин бўлган «холестерин» деб номланган мумсимон ёғ моддаси билан қўрқитиб келишади. Одатда ортиқча холестерин юрак-қон томир тизимларига зиён етказувчи омиллардан асосийси ҳисобланади. Бундай вазиятларда нихоятда ёғли озиқ-овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Қон таркибидаги холестерин миқдори меъёридан ошиб кетса, турли хилдаги касалликлар, шу жумладан, юрак — қон томир тизими фаолияти билан боғлиқ оғир хасталикларнинг ривожланиши учун қулай шароит пайдо бўлади. Бироқ, ҳамма нарса биз ўйлаганимиздек оддий эмас. Шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, одам организмида холестерин меёридан ортиқ, ва аксинча, паст даражада бўлиши мумкин.

Биринчидан, айрим тоифадаги одамлар учун организмдаги холестерин моддасининг миқдори юқори даражада бўлиши табиий ҳолдир. Баъзи ҳолатларда бу одамнинг генетик хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. Шу ўринда айтиб ўтмоқчимизки, айрим одамлар организмида зичлик даражаси ниҳоятда паст бўлган холестерин (мутахассислар одатда бундай аломатни сиҳат-саломатлик учун ўта нохуш белги деб баҳолашади)нинг меёрдаги ҳолатдагидан анча юқори бўлади. Шифокорлар бундай ҳолатларда оилавий гиперхолестеринемия деган тушунчадан фойдаланишади. Бундай хасталик беш юзта одамдан бирида кузатилади. Организмдаги холестерин миқдори 300 600 мг/дл.ни ташкил қилиши мумкин.

Бундай хасталикка чалинган одамларнинг ген тизимида иккита нуқсонли генлар (улар ота ва онадан ўтади) мавжуд бўлади. Бундай ҳоллар 1 млн. та одамлар орасида бир кишида учрайди. Бундай хусусиятга эга бўлган беморларда холестериннинг миқдори 1000 мг/дл.ни ташкил қилади. Бундай клиник аломатлари бор бўлган одам одатда 20 йилдан ортиқ умр кўролмайди.

Иккинчидан, қон томирлари холестериндан иборат тиқинларга тўлиб тошганида улар худди мумдек кўринади. Зичлик даражаси ниҳоятда паст бўлган холестерин артерияларнинг деворларида тўпланиб бораверади. Шу зайилда мум каби йиғилиб бораётган холестерин вақти-соати келиб қон томирлари бўйлаб ҳаракатланадиган қонни йўлини тўсиб қўяди ва тромб (ивиб қолган қон қуйқаси)ларни ҳосил қилади. Холестерин тўпланиб бораётган артерияларнинг девори эластиклик хусусиятини йўқотиб бораверади.

Учинчидан, организмда холестерин миқдорининг даражаси меёридан ошиб кетса, бунинг аломатларини бевосита кузатиш мумкин. Одатда бундай клиник аломатлари бор бўлган одамнинг терисида қизғиш-сарғиш рангли қавариқ (ксантом)лар пайдо бўлади. Бундай аломатлар бутун тана бўйлаб тарқалган бўлади. Улар одатда ёши катта одамларда, қандли диабетга чалинган беморларда тез-тез кузатилади. Ксантомлар оилавий гиперхолестеринемияга чалинган беморларда ёшлик давридаёқ намоён бўлиши мумкин.

Тўртинчидан, организмдаги холестерин миқдори меёридан кам даражада бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, холестерин миқдорининг ниҳоятда паст даражада бўлиши ҳам сиҳат-саломатлик учун хавфли. Экспертларнинг эътироф этишича, нормал ҳолатда организмдаги холестерин миқдори 200 мг/дл.ни ташкил қилиши лозим. Холестерин миқдори бундай даражадан пасайиб кетса саратон каби хавфли касалликнинг келиб чиқиш эҳтимоли кучаяди.

Олиб борилган илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, организмдаги холестерин миқдори меёридан паст бўлган ҳомиладор аёллар аксарият ҳолларда муддатидан илгари туғиб қўйишар экан. Мутахассисларнинг фикрига қараганда, организмдаги умумий холестерин ёхуд зичлик даражаси ниҳоятда паст бўлган холестерин миқдори меёрига етмаганида бундай одам ҳеч бир сабабсиз хавотирланиши (ваҳимага тушиши) ва депрессияга мойил бўлиб қолиши мумкин.

Бешинчидан, ҳозирги замонда одам организмидаги умумий холестерин миқдори аста-секин пасайиб бормоқда. Мутахассисларнинг эътироф этишича, шу вақтга қадар бутун дунё мамлакатларидаги 20-74 ёшли одамларнинг 33 фоизида умумий холестерин миқдори 240 мг/дл.ни ташкил қилган бўлса, 1960 йилларга келиб мазкур кўрсаткич ўртача ҳисобда 222 мг/дл.ни, 2003 2006 йилларда эса 200 мг/дл.ни ташкил қилган. Муҳими хасталикка чалиниш хавфига мойил гуруҳга киритиладиган одамларнинг салмоғи ҳам анча пасайган (16 фоизни ташкил қилади).

Олтинчидан, мунтазам равишда бажариладиган жисмоний машқлар туфайли организм учун фойдали бўлган холестерин миқдори анча ошади. Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, бундай хушхабар мижозларнинг ирқи ва жинсига қараб таъсир самарасини оширар экан. Қисқача қилиб айтганда, жисмоний машқлар туфайли зичлик даражаси ниҳоятда паст бўлган холестерин миқдори асосан аёлларда, умумий холестерин миқдори эса кўпроқ афро-америкалик ирққа мансуб аёлларда пасайган.

Еттинчидан, таркибида мутлақо холестерин бўлмаган озиқ — овқатлар пировард натижада организмдаги холестерин миқдорининг ошишига сабаб бўлади. Гап шундаки, табиатда холестерин ҳайвонларнинг жигарида ишлаб чиқарилади. Шунинг учун уни ҳайвон маҳсулотларида учратиш мумкин.

Ёғда қовурилган овқатлар, оширма хамирдан тайёрланган кондитерлик маҳсулотларининг таркибида транс-ёғлар мавжуд бўлиб улар одам организмига тушгач холестерин миқдорини ошириб юборади. Тўйинган ёғлар умумий холестерин миқдорининг ошиб кетишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан биридир. Шунинг учун дўконларда маҳсулот харид қилиш чоғида уларнинг таркибий элементларига (хусусан, турли ёғлар ҳамда холестериннинг миқдорига) катта эътибор беринг.

Саккизинчидан, организмдаги умумий холестерин миқдорининг ошиб кетиши эркакларнинг потенцияси (жинсий майл)ни сусайтириб юборади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, меёридан ортиқ даражадаги холестерин юрак-қон томир тизимига жиддий зиён етказади. Аммо шу билан бирга ортиқча холестерин кутилмаганда бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин экан.

2005 йилда швед олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотларнинг тахминий натижаларининг кўрсатишича, умумий холестерин миқдори 270 мг/дл.ни ташкил қилган эркак кишиларда бошқаларга нисбатан олганда 4.5 баробарга кўпроқ ҳолатларда мояклар саратони ривожланган. Бундан ташқари, умумий холестерин миқдори юқори бўлган эркак кишиларда буйраклар фаолияти ишдан чиққан, Алсгеймер хасталиги ривожланишига мойиллик борлиги аниқланган.

2009 йилда амалга оширилган яна бир илмий тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, таркибида холестерин миқдори кўп бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш жигар сиррози ҳамда саратонининг ривожланишида муҳим омил бўлган.


Манба: Sof.uz

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Наполи» билан дурангдан сўнг Ҳоланд норозилигини билдирди
  2. Спорт
    Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ҳимоясини юқори баҳолади
  3. Дунё
    Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг қишлоқдаги уйига ўғриликка уриниш бўлди
  4. Иқтисодиёт
    Швейцария Гулнора Каримованинг 252,5 млн долларлик активларини Ўзбекистонга қайтаради
  5. Дунё
    «Мен нима, чамадонманми?»: Зеленский Лукашенконинг Москвага бирга учиш таклифи ҳақида
  6. Дунё
    Александр Лукашенко Владимир Зеленскийни Москвага олиб боришга тайёрлигини билдирди
  7. Спорт
    «Ғалаба қозонишни уддалай олмаяпмиз, бу жуда оғриқли»: Ҳоланд «Наполи» билан ўйин ҳақида
  8. Спорт
    Гукеш бир юриш учун 36 дақиқа ўйлади, Жавоҳир Синдаров эса уни вақт босимига қўйди
  9. Спорт
    «Буюклар катта саҳнада хайрлашиши керак»: Гвардиола Роналдуни муносиб кузатишга чақирди
  10. Ўзбекистон
    Ўзгидромет 26 ноябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди: ёмғир ва кучли шамол кутилмоқда