23:35 / 02.03.2018
10 502

Қандли диабет давоси

Қандли диабет давоси
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги Қўтирбулоқ сувининг инсон танасида қанд миқдорини меъёрида сақлаб туришини эшитганмисиз? Булоқ ҳар йили баҳорда кўз очиб, кузда қуриб қолишидан ҳам хабарингиз бўлмаса керак. Ёки бу ерда улуғ аждодимиз Сўфи Оллоёр хоки мангу қўним топганини биласизми?

Ҳа, Сурхондарё вилояти ўзининг турфа сиру синоатлари, табиатининг бетакрор мўъжизалари билан барчани мафтун этиб келган. Тоғ бағридаги Катта Вахшивор ва Бодиҳаво қишлоқлари ўртасида жойлашган Қўтирбулоқ сувидан илгари маҳаллий аҳоли турли яраларни даволашда фойдаланган. Яқинда унинг инсон организмидаги қанд миқдорини бир меъёрда ушлаб туриш хусусиятига эга экани маълум бўлди. Шундан буён бу ернинг таърифини эшитганлар тоғ қўйнидаги булоқ сувидан дардига дармон излайди. Уни истеъмол қилганлар билан гурунглашсангиз, қандли диабет асоратлари чекинганини суюниб сўзлашади.

– Бир неча йил аввал тез-тез чанқаб, ҳолсизланадиган бўлиб қолдим, – дейди Олтинсой туманида яшовчи Абдулатиф Нормаматов. – Кўнглим айнир, бўлар-бўлмасга асабийлашардим, ориқлаб кетдим. Шифокорлар қандли диабет ташхисини қўйди. Ўшанда Қўтирбулоқ сувининг бу дардга даволигини эшитиб қолдим. Ёзда келиб, бир неча кун булоқ сувидан тўйиб ичгач, чанқоғим анча пасайди. Ўзимни тетик ҳис эта бошладим. Тоғдан қайтиб, тиббий кўрикдан ўтган эдим, шифокорлар саломатлигим яхшилигини айтди.

Бу йил Сурхондарёга кўклам эрта келмоқда. Ҳадемай кузда тиниб қолган сирли булоқ яна кўз очади. Олтинсойга йўлингиз тушиб, тоғ қўйнида сайр этмоқни ёки Сўфи Оллаёр қадамжосини зиёрат қилмоқни ихтиёр этсангиз, Қўтирбулоқ сувини тотиб кўринг.

Манба: ЎзА

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қандли диабет давоси