Фото: Инна Аккерманцева
Журналист Инна Аккерманцева энергетик ичимликларнинг зарари тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Энергетик ичимликнинг бир банкаси 1 литрлик шарбат ёки 1,5 литрлик газланган сувдан қиммат туради. Камдан-кам ҳолатларда ота-оналар фарзандларига кундалик харажатлари учун 20-30 минг сўм беради. Демак, 3-4 та банка энергетик ичимлик сотиб оладиган бола буни ота-онасининг рухсатисиз қилади ёки улар берган пулларни сарфлаган бўлади. Кофеин билан заҳарланиш (интоксикация) катта ёшли одамлардан кўра болаларда кучлироқ намоён бўлади. Бу ҳақда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларигина бонг ураётгани йўқ, 10 йил илгари энергетик ичимликлар Европанинг қатор мамлакатларида тақиқланган.
Бизнинг тиббиёт ходимларимиз ҳам хавотирга тушишни бошлади. Май ойи охирида Facebook’даги «Врачи Ташкента» гуруҳида бир шифокорнинг хавотирли постини ўқидим: «Бундай ичимликларни доимий равишда ичиш гепатит, кейинчалик эса жигарнинг цирротик ўзгаришларига олиб келади. Мультиспирал компьютер томографияси натижаларини ўрганганимда шуни билдимки, кўплаб ёшларда жигар хасталиги кузатилади. Биокимёвий таҳлил натижаларига кўра эса жигар ферментларининг нотўғри фаолияти аниқланмоқда. Буларнинг ҳаммаси энергетик ичимликларни ичиш натижасидир. Нима учун биз ёшлар ўртасида энергетик ичимликларни ичишнинг зарари ҳақида профилактика ва тушунтириш ишларини олиб бормаймиз.
Кимлардир энергетик ичимликнинг бир банкасидан кўра бир финжон қаҳвада кофеин миқдори кўпроқ деган фикрларни келтириши мумкин. Ҳа, аслида ҳар қанақа ичимликдан ҳам заҳарланиш мумкин, ҳамма гап унинг миқдорида. Ушбу мавзунинг ижтимоий тармоқдаги муҳокамасида шифокорлардан бири шундай ёзади: «Мен тажрибам давомида болалар асаб тизимига энергетик ичимликларнинг заҳарли таъсирининг гувоҳи бўлганман. Ахир айрим мактабларда бу ичимликлар сотилади».
Олий тоифали шифокор, Тошкент шаҳар 1-сонли болалар клиник шифохонаси невропатологи Севара Раупова мавзу бўйича саволларга жавоб берди.
– Севара Омоновна, бола организмида кофейин миқдорининг ортиб кетиши қандай рўй беради?
– Бу ҳолатда болада галлюцинация, атаксия, тахикардия, нутқнинг ўзгариши, бош оғриши, бош айланиши кузатилади.
Тажрибамдан бир воқеани келтирсам: 15 ёшли ўғил бола шифохонага келтирилди. Бола ота-онасини танимай қолган, фикрлаши ва ҳаракатларида сустлик кузатилган, ундан ҳеч қандай саволга жавоб олиб бўлмас эди. Анамнез жараёнидан кейин бола 8 банка энергетик ичимлик ичгани аниқланди. Бемор шифохонанинг токсикологик бўлимига ётқизилган.
Яна бир мисол: 13 ёшли қиз соматоневрология бўлимига нутқ ўзгариши, бош айланиши ва оғриши белгилари билан ётқизилган. Заҳарланишни даволашга қаратилган 5 кунлик муолажалардан кейин боланинг аҳволи яхшиланди. Беморнинг уч банка энергетик ичимлик ичгани ва уларни болага онаси сотиб олгани аниқланди.
– Болалардаги қайси касалликлар вақтида энергетик ичимликларни ичиш тақиқланади?
– Мен бундай ичимликларни ичишни умуман тавсия қилмаган бўлардим.
– Қандай белгилар боланинг энергетик ичимликдан ортиқча ичганини билдиради?
– Ота-она боланинг ўзини тутишидаги ўзгаришлардан хавотирга тушиши керак.
– Беморга уй шароитида қандай биринчи ёрдам кўрсатиш мумкин?
– Ота-она томонидан кўрсатилиши керак бўлган биринчи ёрдам боланинг қон босимини ўлчаш, кўп миқдорда суюқлик (сув, кўк чой) ичириш, «Лактофильтрум» таблеткасини бериш, шунингдек, имкон борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш керак. Мустақил даволаш билан шуғулланманг, бу ҳолат ёмонлик билан тугаши мумкин.
Инна Аккерманцева, журналист
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади