21:54 / 01.11.2018
21 753

Жигар хасталикларини даволовчи табиий маҳсулотлар

Жигар хасталикларини даволовчи табиий маҳсулотлар
Жигардаги касалликларни баҳорда даволаган маъқул, ҳар қандай жигар хасталигини беҳи суви яхши даволайди. Бунинг учун беҳи шарбатидан кунига бир-икки коса ичиш керак бўлади. Неча кун ичиш касалликнинг оғир-енгиллигига, эски-янгилигига қараб белгиланади.
- Ошқовоқ суви жигарга ниҳоятда фойдали, у сариқ касаллигининг олдини ҳам олади.
- Қуруқ ўрик (туршак) пешоб ҳайдовчи бўлгани учун жигар фаолиятини яхшилашда қўл келади.
- Бодринг, сабзи ва лавлаги сувини олиб, аралаштириб ичилса, жигар хасталикларини даволайди.
- Жигар қуриши касалини бартараф этишда 60 гр. асалга 3 гр. боғ ялпиз сувини қўшиб уч маҳалдан ичилади.
- Жигар кучсизлигини даволашда заъфарон, анор дони ва майизни уруғи билан чайнаб ейиш қўл келади.
- Ҳар куни 3,5 гр. зира истеъмол қилиб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.
- Ширин анор сувини мунтазам истеъмол қилиб юрилса, жигар тозаланади ва қуввати ортади.
- Балиқни оловда кабоб қилиб ейилса, заифлашган жигарга жуда фойдали.
- Кунига уч донадан аччиқ бодомни асалга қўшиб еб юрилса, жигар хасталикларига даводир.
- Ўн беш грамм қовун уруғи янчиб ейилса, жигардаги тиқинларни очади.
- Қурутни сувда эзиб ичилса (қуртоб) жигар ҳароратини пасайтиради.
- Лимон сувини шакарли чойга аралаштириб ичилса, жигарга қувват бағишлайди.
- Кунига 80-100 грамм шавел еб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.
- Йигирма грамм семизўт уруғини янчиб элакдан ўтказиб, шакарли сув билан ичилса, жигар ҳароратини пасайтиради.
- Ширин олма шарбати ва анжир жигарни қувватли қилади.
- Хом хондон писта мағзи жигар совуқлигига даво.
- Ошқовоқни сувда қайнатиб ейилса, жигар ҳароратини пасайтиради.
- Бир ярим-икки грамм қалампирмунчоқни янчиб, янги соғилган сигир сути билан наҳорга ичилса, жигарга қувват беради.
- Сабзини сувда қайнатиб, сўнг у асалга қўшиб ейилса, қонни тозалайди ва жигарга ёрдам беради.
- Сирка ва асал қўшиб еб турилса, жигар хасталикларига шифо бўлади.
- Жигари хасталанган беморлар товуқ гўшти, анор, майиз, нўхат истеъмол қилишлари, қатиқ ичиб туришлари керак.
- Агар жигарингиз камқувват бўлса, равоч илдизини майда кесиб, қуритиб, ҳавончада янчиб шиша идишга солиб қўйинг-да, ундан эрталаб еб туринг.
- Жигар оғриғини қолдиришда наъматакдан дамланган чой энг шифобахш малҳамлардан саналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Жигар хасталикларини даволовчи табиий маҳсулотлар