23:06 / 12.03.2022
1 674

Қалқонсимон без саломатлигини яхшилайдиган 11 маҳсулот

Қалқонсимон без саломатлигини яхшилайдиган 11 маҳсулот
Фото: Legion Media
Қалқонсимон без энг муҳим эндокрин орган бўлиб, унинг функцияси гормонларнинг мураккаб тизими билан белгиланади. Бу жуда кичик, лекин жуда кучли без бўлиб, капалак шаклига эга ва бўйин тагида жойлашган. Уни кайфиятни, метаболизмни, юрак уришини, ҳароратни ва нафас олишни тартибга солувчи гормонлар учун ўзига хос назорат маркази деб аташ мумкин.

Қалқонсимон без гормонлари мувозанати бузилганида юзага келадиган иккита асосий касаллик мавжуд.

Гипотиреоз — танада жуда кам қалқонсимон гормон ишлаб чиқарилганда пайдо бўлади. Ушбу ҳолатнинг аломатлари ҳар хил бўлса-да, чарчоқ ҳисси, вазн ортиши, ич қотиши, шишган юз ва ақлий сустлашиш тез-тез учрайди. Бу ёд танқислигидан туғуруқдан кейинги тироидитгача бўлган турли омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Гипертиреоз — танада жуда кўп тироид гормони ишлаб чиқарилганда пайдо бўлади. Одатда бу ҳолат уйқу, мушаклар кучсизлиги, гиперактивлик, қизиб кетиш ҳисси ва асабийлашиш билан боғлиқ муаммолар билан ажралиб туради. Шунингдек, ортиқча ёд ва қалқонсимон без яллиғланишидан тироидит ва Грэйвс касаллигигача бўлган кўплаб анормалликларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Қалқонсимон безнинг ҳолатига нафақат генлар, балки атроф-муҳит ва турмуш тарзи, шу жумладан овқатланиш ҳам таъсир қилиши мумкин. Қалқонсимон без функциясини қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган озуқавий моддаларга бой маҳсулотлар мавжуд.

Фото: Legion Media
Қалқонсимон без билан боғлиқ касалликлар учун ягона дори воситаси йўқлигини ва ҳатто овқатланиш ҳам аҳволни бутунлай ўзгартира олмаслигини ёдда тутиш керак. Агар сизда қалқонсимон без билан боғлиқ касаллик бўлса, турмуш тарзини ўзгартиришни тавсия этишдан ташқари дори-дармонларни буюрадиган эндокринологга борганингиз маъқул. Бироқ ўз вақтида ухлаш, стрессни бошқариш, мунтазам жисмоний машқ ва тўғри овқатланишни кундалик тартибингизга киритиш жуда муҳимдир.

Бундан ташқари, шамоллашга қарши озиқ-овқатларни истеъмол қилиш қалқонсимон без ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин. The Cаndida Diet китоби муаллифи диетолог Лиза Ричардснинг сўзларига кўра, шамоллашнинг олдини оладиган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш Грэйвс касаллиги ёки Ҳашимото каби аутоиммун касалликларга чалинган одамларга ёрдам беради.

«Носоғлом ёки номутаносиб ичак кўплаб салбий оқибатларга олиб келади, шу жумладан, заиф иммунитет функцияси ҳам, — дейди Лиза. — Ичак қалқонсимон безни соғлом сақлашда ва яллиғланишни назорат қилишда муҳим рол ўйнайди. Антиоксидантлар ва клетчаткалар каби ичак учун фойдали озиқ моддаларга бой супермаҳсулотларни истеъмол қилиш қалқонсимон без касалликлари ва аломатларини енгиллаштиришга ёрдам беради».

Фото: Legion Media
Яллиғланишга қарши маҳсулотларга қуйидагилар киради:
- ёғли балиқ (масалан, лосос ва селд балиғи)
- ёнғоқлар;
- уруғлар;
- резаворлар;
- зайтун мойи.

Фото: Legion Media
Қалқонсимон без учун энг фойдали таомлар қаторига антиоксидантлар, клетчаткалар, А витамини, С витамини, магний, калий, синк ва селенга бой овқатлар киради:
- қовоқ уруғлари;
- Бразилия ёнғоғи;
- черника;
- қора шоколад (70-85 фоиз какао);
- олма;
- тухум.

Кунига 300 грамм қуритилган қовоқ уруғини истеъмол қилиш тироид гормонларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган модда — рухга бўлган кунлик эҳтиёжни қондиришнинг самарали усули ҳисобланади.

Кўкатлар полифеноллар деб аталадиган клетчатка ва антиоксидантларга бой бўлиб, улар қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар бўлган одамларда танага зарар етказадиган эркин радикалларни зарарсизлантириши мумкин.

Фото: Legion Media
Қора шоколад, шунингдек, токсинлар ва стресс билан боғлиқ бўлган эркин радикаллар келтириб чиқарадиган ҳужайра шикастланишининг олдини оладиган ва даволайдиган кўп миқдордаги антиоксидантларни ўз ичига олади.

Ўз навбатида, тухумда юрак ҳолатини қўллаб-қувватлайдиган ва саратонга қарши таъсирга эга бўлган триптофан ва тирозин, шунингдек, антиоксидантлар, омега-3 ёғ кислоталари, ёд ва селен мавжуд.

Олма токсинларни (шу жумладан металларни) танадан чиқариб ташлайди, уни пўсти билан истеъмол қилиш фойдали.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қалқонсимон без саломатлигини яхшилайдиган 11 маҳсулот