Фото: «Lisa»
Авокадо калий, клетчатка ва фойдали ёғларга бойлиги билан машҳур. Қолаверса, яқинда олимлар авокадонинг яна учта ажойиб хусусиятини аниқлади, деб ёзади «Lisa».
Авокадо кўп йиллар давомида супермаҳсулотлар орасида биринчи ўринда туради. Албатта, бу бежизга эмас. Бу мевани рационга қўшишнинг бир нечта сабаблари бор. Улар илмий томондан тасдиқланган.
Вазн камайтиришга ёрдам беради
Маълумки, қорин бўшлиғида икки турдаги ёғ тўқималари тўпланади: тери ости ёғи ва ички органларни ўраб турган виссерал ёғ. Иккинчи турдаги ёғлар иккинчи тоифадаги диабет хавфини оширади. Бироқ Иллинойс университети (АҚШ) олимларининг фикрига кўра, кунига атиги битта авокадо аёлларга қориндаги ёғлардан халос бўлишга ёрдам беради.
Тадқиқот учун олимлар 105 нафар ортиқча вазнли семиз эркак ва аёлни танлаб олди. Иштирокчилар табиий равишда икки гуруҳга бўлиниб, парҳезга ўтди. Рацион бир хил, лекин бир гуруҳ ҳар куни авокадо қабул қилди, иккинчи (назорат) гуруҳи эса ушбу мевани истеъмол қилмади. Тадқиқотнинг бошида ва охирида иштирокчилар тиббий кўрикдан ўтказилди, унинг давомида, бошқа нарсалар қаторида, қорин бўшлиғида ёғ тўқималарининг тўпланиши миқдорини баҳолаш амалга оширилди. Маълум бўлишича, авокадони истеъмол қилганларнинг қорин бўшлиғидаги виссерал ёғ миқдори камайган, аммо бу фақат аёлларда кузатилган. Ушбу мевани истеъмол қилиш эркакларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Холестеринни камайтиради
Пенсильвания штат университети олимлари тақдим этган маълумотга кўра, кунига атиги битта авокадо истеъмол қилиш ёмон холестерин (паст зичликдаги липопротеин ёки LDL) даражасини пасайтиради — бу юрак-қон томир касалликлари хавфини ошишида ва атеросклеротик бляшкаларнинг шаклланишида иштирок этади.
Тадқиқотда ортиқча вазнли ёки семириб кетган 45 киши иштирок этди. Кўнгиллилар уч гуруҳга бўлинган, ҳар бир гуруҳга турли хил парҳезлар тайинланган: кунлик рационга кам, ўртача ҳамда ўта ёғли маҳсулотлар билан эса битта авокадо қўшилган. 5 ҳафта ўтгач, олимлар натижаларни сарҳисоб қилди: авокадо гуруҳидаги иштирокчилар атеросклерознинг ривожланишига олиб келадиган LDL даражасини ҳам, оксидланган LDL даражасини ҳам энг кўп камайтиришга қодир экани маълум бўлди.
Саратон касаллигидан ҳимоя қилади
Онтарио (Канада)даги Гуэлф университети олимлари авокадо таркибида ўткир миелоид лейкемия (АМL)да саратон ҳужайраларининг ўсишини бостирувчи бирикма топди. Лейкемия ҳужайраларида ўсимта ҳужайраларининг ўсишига ёрдам берувчи кўп миқдорда VLCAD ферменти мавжуд. Бир гуруҳ тадқиқотчилар VLCAD фаолиятини пасайтириши мумкин бўлган моддани топиш мақсадида турли хил маҳсулот ва қўшимчаларни ўрганди. Ва ниҳоят улар буни топди: бу авокадо таркибида мавжуд бўлган ёғлар синфидан бўлган авокатин B молекуласи бўлиб чиқди.
Авокатин B аллақачон иккинчи тоифадаги диабетнинг олдини олиш ва семиришни даволаш учун синовдан ўтган. Сўнгра олимлар бу молекула VLCAD функциясига таъсир қилишини исботлай олди. «Ёмон ҳужайралар омон қолиш учун VLCAD’га боғлиқ», — деди тадқиқотчи Пол Спагнуоло. Шунинг учун ушбу ферментни нишонга олиш саратон тарқалишини секинлаштириши мумкин.
Ўткир миелоид лейкемия барча қон саратонлари орасида энг ҳалокатли ҳисобланади. Маълум бўлишича, ушбу касаллик 65 ёшдан ошган одамларда учрайди. Беморларнинг 10 фоизидан камроғи ташхисдан кейин 5 йил омон қолади. Беморларнинг фақат ярмига кимётерапия буюрилади, қолганларига эса оғриқни қолдириш учун оддийгина паллиатив ёрдам кўрсатилади. Афсуски, АМL’ни даволашда ишлатиладиган дорилар жуда заҳарли, шунинг учун олимлар нисбатан хавфсиз моддаларни топишга ҳаракат қилмоқда ва улар асосида ўсимтага қарши курашадиган дори-дармонларни ишлаб чиқмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди