22:25 / 16.03.2018
4 953

Ўзбекистон АҚШга 500 минг долларлик қуритилган мева-сабзавот етказиб беради

Ўзбекистон АҚШга 500 минг долларлик қуритилган мева-сабзавот етказиб беради
Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “UzTrade” АЖ АҚШ бозорига ўзбек маҳсулотлари экспорт етказмаларини кенгайтириш мақсадида АҚШнинг Golden Natural Product Inc. компанияси билан АҚШга 500 минг долларлик қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартнома тузди.

Ушбу экспорт шартномалар “UzTrade” ва АҚШдаги “UzAmerican trade Corp”савдо уйи ўртасидаги келишувлар доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу келишувлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркка ташрифи вақтида тузилган.

Айни вақтда “Best Tastes Technology” МЧЖ қўшма корхонаси ишлаб чиқарган UzKand маркаси остидаги кенг ассортиментдаги қуруқ меваларнинг илк партияси АҚШга жўнатилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон АҚШга 500 минг долларлик қуритилган мева-сабзавот етказиб беради