
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан журналистика соҳаси вакилларига табрик йўллади. Табрик матни ЎзА сайтига жойлаштирилган, дейилади "Кун" нашрида.
Ўз табригида давлат раҳбари ҳозирги мураккаб замонда, жаҳон миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар, информацион хуружлар тобора кучайиб бораётган таҳликали бир вазиятда халқимиз, айниқса, ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, ростни ёлғондан ажратишга қодир инсонлар этиб тарбиялашда, доимо ҳушёр, сезгир ва огоҳ бўлиб, воқеликка дахлдорлик туйғуси билан яшашга даъват этишда мамлакат оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмаслигини таъкидлаган.
Ислом Каримов Ўзбекистон юксак касб маҳоратига эга журналистлар, таҳлилчи ва шарҳловчиларни тайёрлаш зарурияти долзарблигича қолаётгани тўғрисида тўхталиб ўтди.
«Тез суръатлар билан ўзгариб, олдимизга бир-биридан ўткир ва долзарб саволларни қўяётган ҳозирги мураккаб замонда, жаҳон миқёсида бешафқат рақобат, қарама-қаршилик ва зиддиятлар, информацион хуружлар тобора кучайиб бораётган таҳликали бир вазиятда халқимиз, айниқса, ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, ростни ёлғондан ажратишга қодир инсонлар этиб тарбиялашда, доимо ҳушёр, сезгир ва огоҳ бўлиб, воқеликка дахлдорлик туйғуси билан яшашга даъват этишда мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас», деган президент.
Президент бугунги глобаллашув замонида, интернет асрида ахборот учун ҳеч қандай чегара йўқлиги, бу соҳада қандайдир «темир девор» қуриб бўлмаслигини кимгадир тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқлигини қайд этган.
«Жаҳон ахборот маконидаги бундай мислсиз интеграция жараёнлари бугунги юксак тараққиёт учун беқиёс имкониятлар очиб бераётганини эътироф этган ҳолда, ахборот оқими орқали афсуски, турли бузғунчи ғоялар, «оммавий маданият» кўринишлари ҳам ҳаётимизга кириб келаётганини инкор этиб бўлмайди. Улар ёшларимизнинг онги ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатаётгани, маънавий қадриятларимизга, авлодлар ўртасидаги ворисийлик анъаналарига беписанд қараш каби ҳолатлар ҳам ён-атрофимизда учраб туриши барчамизни ташвишга солмасдан қўймайди», дейилади табрикда.
«Ҳаёт ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, доимо янги-янги муаммо ва талабларни кун тартибига қўяди.
Шу маънода, бугун биз ўз олдимизга қўйган улуғ мақсадлар, хусусан, халқимиз ҳаётини янада фаровон ва обод қилиш, дунёдаги энг ривожланган, демократик давлатлар қаторига кириш, халқаро майдонда Ўзбекистонимизнинг обрў-эътиборини юксалтириш бўйича 2030 йилга қадар белгилаб олган дастурларимизни амалга оширишда биз бутун халқимиз қатори сизларга, сизларнинг истеъдод ва маҳоратингизга таянамиз», дея ОАВ вакилларига юзланган давлат раҳбари.
«Журналист меҳнатининг нақадар машаққатли ва масъулиятли эканини чуқур англаган инсон сифатида мен, бугунги фурсатдан фойдаланиб, сизларнинг эзгу орзу-интилиш ва ташаббусларингизни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканимни, сизларни ўзимнинг энг яқин ёрдамчим ва маслакдошларим деб билишимни такроран айтмоқчиман.
Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, ижодий ютуқлар тилайман», дея табригини якунлаган Ислом Каримов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар