![6 феврал куни қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?](/uploads/posts/2025-02/7e63c0a58a_photo_2024-01-03_08-26-13.webp)
“Ўзгидромет” 6 февраль, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Прогнозларга кўра, ушбу ҳафта ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари бир оз совуқ бўлиши сақланиб туради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар