Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси 2016 йил 13 декабрь куни эрталаб соат 10.00да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар берган.
Бу ҳақда 10 декабрь куни ўтказилган Олий Мажлис Сенати Кенгаши йиғилишида қарор қабул қилинган.
Сенат ялпи мажлисининг муҳокамасига аҳоли турмуш даражасини янада оширишни ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришни, иқтисодиёт ўсишининг юқори ва барқарор суръатларини таъминлашни, аҳолини иш билан таъминлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг буджетлари ҳамда солиқ ва буджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги, шунингдек 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларни киритиш режалаштирилмоқда.
Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини босқичма-босқич ислоҳ қилишга ҳамда эркинлаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилмоқда. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Солиқ ва буджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатларига тааллуқли бўлган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилади.
Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг ҳамда девонининг саккизинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларини мувофиқлаштириб туриш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?